Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманида ўтказган йиғилишида ўнга яқин фермерни калтаклади. Озодлик манбасининг хабар қилишича, орадан икки кун ўтиб вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов ҳам шаҳар газ таъминоти идораси раҳбарини ҳаммани олдида калтаклаган.
Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктам Эргашев 19 апрел куни Косонсой туманининг Бўстон қишлоғида ўтказган йиғилишида фермерларни ва туман ер ресурслари кадастр бўлими мутахассисини калтаклади.
Бу ҳақда Озодликка хабар берган ва исми сир қолишини сўраган косонсойлик тингловчининг айтишича, вилоят ҳокими ўринбосари фермерларни ўз ерларига ғайриқонуний тарзда пиёз экканликда айблаган.
- Фермерлардан етти киши Ўктам Эргашевдан калтак еган. Ҳаммасини бир чеккадан уриб чиққан. Калтакнинг энг қаттиғини земломер Муҳиддин Саидов еган. Уни: " Сен пиёзга ер бергансан", деб уриб, кейин ўша дала шийпонидаги ҳовузга итариб юборган. Земломер ҳовуздан чиқаётганда яна ўша ерда ётган бир хода билан бошига солган. Муҳиддиннинг боши ёрилиб, қонаб кетган, дейди тингловчи.
Косонсой тумани Ер ресурслари кадастр бўлими мутахассиси Муҳиддин Саидовнинг ҳоким ўринбосаридан калтак еб, боши ёрилганини косонсойлик бошқа бир манба ҳам тасдиқлади.
- Мен кеча Муҳиддин Саидовни травмпунктдан чиқиб кетаётганини кўрдим. У перевязкага келган экан. Дўхтир таниш эди. Бориб сўрадим, регистрация қилинган деди. Дўхтирнинг айтишича, бошининг юмшоқ тўқимаси қаттиқ нарса зарбидан ёрилиб кетган ва ўша куни уни тикиб қўйишган экан, дейди косонсойлик бошқа бир манба.
Косонсой тумани Ер ресурслари кадастр бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Муҳиддин Саидов вилоят ҳокими ўринбосари томонидан калтакланганини тасдиқлар экан, ўшандан буён у ишга келмаганини айтди.
Бироқ, вилоят раҳбарларининг муштумзўрлиги бу билан ниҳоясига етгани йўқ.
Косонсойлик биринчи манбанинг айтишича, вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов 21 апрел — якшанба куни Наманган шаҳар газ таъминоти идораси бошлиғини кўпчиликнинг олдида калтаклаган.
- Фермерлар воқеасидан кейин Намангандаги “Ёшлар хиёбони”да вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов газ, электр ва коммунал тўловлар қарздорлиги бўйича катта мажлис ўтказган. Ўша мажлисда Горгаз бошлиғидан: "12 миллиард сўмлик қарздорлик қаердан келди?" деб сўраган. У индолмай қолган. Шунда минглаб одамларнинг кўз ўнгида газ бошлиғини урган, дейди Озодлик манбаси.
Вилоят ҳокими шаҳар газ таъминоти бошлиғини урганини наманганлик бошқа бир манба ҳам тасдиқлади.
- Якшанба куни вилоят ҳокими Баҳодир Юсупов Наманган Горгазини бошлиғини урган. Қарздорлик нега кўп, нега тўламаяпсан, деб урган, дейди Озодлик манбаси.
Озодлик вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарининг бу ҳаракатларига муносабат олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги билан боғланди.
Озодлик билан суҳбатлашган ҳоким котибининг айтишича, Баҳодир Юсупов Тошкентга йиғилишга кетган. Унинг ўринбосари Ўктам Эргашев эса ҳудудга чиқиб кетган.
Наманган вилояти ҳокими ва унинг ўринбосарининг муштумзўрлиги яқинда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида шундай ҳокимларни танқид қилгандан сўнг содир бўлди.
- Ҳоким одамларни бирлаштириш ўрнига қўл остидагиларга юқоридан қарашни, менсимасликни, қўпол муносабатда бўлишни ўзига маъқул топди. Кўп мисоллар олиб келиш мумкин. Буни майдалаб ўтириш ҳам шарт эмас. Нимага деганда ҳаммаси сизлар учун аён. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимнидир ҳаммани олдида беобрў қилиш, куч ишлатиш, кимнидир обориб қамаб қўйиш бир кечасига, э, бу қайси қонунда ёзилган?, деган эди Ислом Каримов.
Бироқ, наманганлик ҳуқуқ фаоли Носир Зокирнинг айтишича, ҳокимларнинг бундай муштумзўрлик ҳаракатлари жазоланмай қолишини қонун посбонларининг ўзлари таъминлаб беради.
- Сўнгги пайтларда фалончи ҳоким фалончи фермерни урибди, қабилидаги гапларни кўп эшитиб қоламиз. Энг ёмони шундаки, ҳоким бирор кишини ураётганда, унинг олдида қонун устиворлигини таъминловчи прокурор ҳам, ҳуқуқ-тартибни сақловчи милиция бошлиғи ҳам бўлади. Шулар ҳокимга бир оғиз, ҳой ундай қилманг, деёлмайди. Эртага эса телевизорга чиқиб олиб қонун устиворлиги ҳақида маъруза ўқийди. Ҳатто, собиқ иттифоқ даврида ҳам жуда нари борса ҳокимлар сўкарди, уришарди, лекин оғзи бурнини қонатиб калтакламасди. Бу қонунсизлик ва муштумзўрлик, дейди Носир Зокир.
Ўзбекистонда ҳокимлар, прокурорлар ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз қўл остидаги одамларни калтаклаш ҳолатлари кўп кузатилади.
Ўтган йили Жиззах вилояти, Зарбдор тумани ҳокими металлолом йиғиш бўйича вазифани бажаришга ваъда бера олмаган туман Халқ таълими бўлими мудирини калтаклаган.
2011 йилнинг август ойида Жиззах вилоят Зарбдор туман прокурори Дадажон Мубиев Бўстон ғишт заводи директори Бронислав Тагайни дўппослагани учун ишдан бўшатилган эди.
2010 йилда қизириқлик фермерлар пахта режасини бажаролмаётганлиги учун прокурордан калтак еган эди.