Чехия Республикаси пойтахти Прага марказида душанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 10да рўй берган кучли портлаш оқибатида 35 одам жароҳат олди. Полиция пртлашга газ сизиб чиққани сабаб бўлганини билдирди.
Портлаш Прага маказидаги Миллий Театр яқинида, Влтава дарёсига яқин бўлган бинода содир бўлди.
Портлаш натижасида атрофдаги биноларнинг дераза ойналари чил-парчин бўлган.
Кучли портлаш овози бир километр нарида ҳам эшитилган.
Воқеа жойига яқин бўлган мактаб эвакуация қилинди.
Народни трида мавзесида транспорт қатнови тўхтатиб қўйилди.
Маҳаллий вақт билан соат 15:15да журналистлар учун ўтказилган матбуот анжуманида Прага полицияси бошлиғи портлашга газ сизиб чиққани сабаб бўлганини тасдиқлади.
Полиция бошлиғи портлашда 35 одам, жумладан, икки нафар Қозоғистон, икки нафар Португалия, бир нафар Германия ва бир нафар Словакия фуқароси жароҳат олганини қўшимча қилди.
Соат 16 да портлаш рўй берган минтақада транспорт қатновига рухсат берилди.