АҚШ президенти Барак Обама ва унинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин душанба куни телефон орқали суҳбатлашди.
Унда икки президент Бостон марафонида юз берган порлашлардан сўнг хавфсизлик ва разведка масалаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди.
Оқ Уй маълумотига кўра, Барак Обама портлашлардан сўнг қилинган ҳамкорлик учун Россияга ўз “миннатдорчилигини” изҳор этди.
Бостон марафонида рўй берган портлашларни уюштирганликда айбланаётган ака-ука Царнаевлар Россиянинг муаммоли ҳисобланган Шимолий Кавкази билан яқин алоқада бўлишган.
Телефон суҳбатида Путин ва Обама 2014 йили Сочида ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларида ҳам хавфсизликни таъминлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Икки президент Суриядаги вазият, жумладан, у ерда кимёвий қурол ишлатилгани ҳақидаги хавотирларни ҳам муҳокама этгани айтилмоқда.