Шу кунларда Озодликка боғланаётган ўзбекистонликлар пахта далаларида чопиқ мавсуми бошлангани, ҳатто, Жиззах вилоятида декретда ўтирган эмизикли аёллар ҳам чопиққа чиқишга мажбурланаётганини хабар қилмоқда. Эътироз қилган аёллар болалар нафақа пулидан маҳрум қилинишидан огоҳлантирилмоқда.
Ўзбекистонда серёғин кечган апрел ойининг иккинчи ярмидан пахта етиштириладиган айрим вилоятларда аҳоли оммавий равишда пахта чопиғига жалб қилинмоқда.
Озодликка бу борада хабар қилган манбалар Жиззах вилоятининг айрим туманларида қўлида эмизикли боласи билан декрет таътилида бўлган аёллар ҳам чопиққа мажбурланаётганини билдирди.
Бу ҳақда исми ва турар-жой манзили сир қолиши шарти билан сўзлаган жиззахликлардан бирига кўра, улар яшаб турган маҳаллада оқсоқоллар куни кеча йиғилиш ўтказган ва унга ҳамма-ҳамма чақирилган:
- Маҳаллада йиғилиш бўлди. Бола пули оладиганлар бўладику, уларга ҳам чиқинглар, ҳар бирингизга 80 сотихданми ер ажратилган, деди маҳаллақўм. Бўлмаса, бола пули йўқмишда, хуллас. Ёғингарчилик кўп бўлгани учун ўқитувчилар, дўхтирлар ҳам чопиқда ҳозир, деди Озодликка исми сир қолиши шарти билан сўзлаган жиззахлик манба.
Бу суҳбатдошга кўра, маҳаллада ёш болаларига давлатдан пул олаётган аёлларнинг аксарияти бундан норози бўлиб, эътироз билдиришга уринган:
- Битта келинойи: "Менинг ёш болам бор, 3 ойлик, қандай чиқаман", деган эди: "У ёғини биз билмадик, давлатнинг пулини ейиш осонми? Хоҳласангиз, ўрнингизга бошқа одам топиб, бола пулини тўғирлаб берамизда, чопиққа олиб чиқаверамиз", деди. Шунақа гаплар бўляптида, деди исмини сир сақлашимизни сўраган манба.
Жиззах шаҳри ва туманларидаги айрим маҳалла раислари бу хабарни қисман тасдиқлади.
Озодлик манбаларининг таъкидича¸ серёғин кечган сўнгги бир ой ичида пахта далаларида қатқалоқ юзага келгани ва далаларни ёввойи ўт босиб кетаётгани боис, ҳокимиятлар пахта чопиғига ярайдиган ҳаммани далага сафарбар қилмоқда.
Жумладан, Жиззах туманидаги Тоқчилик шаҳарчаси маҳаллаларидан бирининг исмини ошкор қилмаётганимиз раиси: "Ҳа¸ энди битта-биттадан ҳар уйдан одам чиқиши керак, шунақа топшириқ борда бизда", деган жавобни берди.
Маҳалла раиси ёш болали аёллар ўз ўрнига кимнидир чопиққа юбориши мумкинлигини ҳам тушунтирди.
Ҳар бир кишига тахминан 80 сотихлик чопиладиган пахта майдони берилаётгани ва рад этганларнинг болалар учун бериладиган нафақа пулидан маҳрум қилинишига оид норасмий хабарларга бу кишидан бирор муносабат олишнинг имкони бўлмади.
Аммо телефон қилганимиз кезда Бош вазир Шавкат Мирзиёев иштирокидаги селектор йиғилишида эканини айтган маҳалла раиси йиғилишда айнан шу масала муҳокама қилинаётгани ва аҳвол жиддий эканини таъкидлаб ўтди.
Жиззах тумани ҳокимлигидан ҳам бу борада бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Бундай ҳолатнинг ўтган йили ҳам кузатилганини эслатган жиззахлик ҳуқуқ фаоли Маъмуржон Азимов бола пулини олиш билан таҳдид қилиш маҳалла раисларининг кўпроқ одамни чопиққа жалб қилишда қўл келадиган босим воситаси экани ҳақида гапирди:
- Ўтган йили ҳам кузатилган эди бу. Лекин мен яшаб турган маҳаллаларда ҳозирча бу ҳол кузатилгани йўқ. Икки кунча муқаддам бизнинг тумандаги фермерлар ерини чопиш учун ўқитувчиларини шаҳардан олиб келаётган коллеж директорларини учратдим, шахсан, деди Мамуржон Азимов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Жиззах ва унга қўшни туманларда пахта чопиғига мактаб ёки коллеж ўқувчиларининг жалб қилинаётгани ҳақида маълумотлар йўқ.
Аммо бошқа манбалар Жиззах вилоятининг қатқалоқ кучайиб бораётган ҳудудларида мактаб ва коллеж ўқитувчилари, шифохоналар ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ташкил қилинаётган махсус чопиқчи гуруҳларнинг далага чиқарилаётгани ҳақида хабар йўллади.
Айни пайтда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ҳам Жиззахдаги каби манзара кузатилаëтгани ҳақида яна бир Озодлик манбаси хабар йўллади:
- Ёмғир кўп бўлдику, шунга бизда ҳамма чопиққа чиқди. Коллеж ўқитувчилари, ўқувчилариям чиқди. Ўқувчилар дарсдан кейин чиқди. Шанба-якшанба кунлари чиқди. Бу ҳафталардан чопиқ тугай, деб қолди лекин. Баъзи жойларда ҳалиям бўляптию, лекин умуман битай, деб қолди, деди ёзёвонлик оддий ишчилардан бири Латифжон.
Ўзбекистонда баҳорнинг апрел ойидан бошланадиган пахта мавсумининг аҳоли мажбур жалб қилинадиган илк мажбурий меҳнати - пахта чопиғидир.
Сўнгги икки йилдан буён пахта мавсумида бир неча бор ўтказиладиган чопиқ ва куз фасли ичида давом этадиган йиғим-теримга ўқитувчилар, шифокорлар, турли давлат ташкилотлари ишчиларининг кўпроқ жалб этилаётгани кузатилмоқда.
Ўтган 2012 йил давомида болаларнинг дала ишларида мажбурий ишлатилишини кескин тақиқлаган Ўзбекистон ҳукумати текин ишчилар армиясининг болалардан бўш қолган ўрнини ишчи-хизматчилар билан тўлдиришга уринмоқда.