Hyatt Hotels Corporation ширкати ва "Пойтахт қурилиш ва хизмат” давлат унитар корхонаси Тошкентдаги Hyatt Regency hotel меҳмонхонасини бошқариш тўғрисида шартнома имзолади.
Бу ҳақда Ўзбекистон нашрлари хабар қилади.
Маълумотларга кўра, Тошкентдаги меҳмонхона 2015 йилнинг январ ойида ишга тушади ва МДҲ мамлакатларида фаолият юритаётган тармоқнинг бир қисмига айланади. Ҳозирда Hyatt меҳмонхоналари Екатеринбург, Киев, Боку, Бишкек, Душанбе ва Олмаота шаҳарларида фаолият юритмоқда.
Hyatt Hotels Corporation ширкатининг қайд этишича, 300 ўринга мўлжалланган Тошкентдаги меҳмонхона Ўзбекистон пойтахтида йирик анжуманлар ўтказиладиган жойга айланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил май ойида Тошкентдаги InterContinental меҳмонхонаси бошқарувчилари Ўзбекистонни тарк этишга қарор қилгандилар. Бунга улар ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бино таъмири масаласида келиша олмай қолганларини сабаб ўлароқ кўрсатгандилар.