Бангладеш пойтахтида қулаган бино деворлари остида қолган одамларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Бангладеш расмийлари 5 май куни яна 50 та жасад топилганини маълум қилди.
Бу билан 24 апрел куни Дакка яқинида жойлашган Савардаги Рана Плаза кийим-кечак фабрикаси биноси қулагани оқибатида ҳалок бўлганлар сони 620 кишига етди.
Кўплаб одам топилмагани боис ўлганлар сони ортиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, 24 апрел куни фожиа рўй берган пайтда бинода тахминан 3000 одам бўлган.
Ўтган йил ноябр ойида Даккадаги тикувчилик фабрикасида ёнғин рўй бергани оқибатида 112 киши ҳалок бўлган.
Бу фожиалар Бангладеш кийим-кечак саноатида халқаро хавфсизлик талабларига риоя қилиш кераклиги борасида ҳукуматига босимни кучайтирди.