Ўзбекистон ҳукумати Умумроссия кўргазмалар марказида жойлашган ўз павильондан воз кечди.
Известия Интернет нашрига кўра, бу маълумотни тасдиқлаган Ўзбекистон элчихонаси расмийлари бунинг сабабини айтмаган.
Нашрга кўра, ҳозирда бинони Россия география жамияти эгаллаши борасида дастлабки сўзлашувлар бошланган.
2010 йилда Россия Президенти Владимир Путин собиқ СССР пайтидаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасини (ВДНХ) қайта тиклашни таклиф қилган.
Путин таклифига кўра, МДХ давлатлари биноларни таъмирлаб ўз кўргазмаларини ўтказиши керак бўлган.
“Росимушество” ташкилоти Умумроссия кўргазмалар марказида ер участкасини йилига 1 рубл миқдорида имтиёзли ижара ҳақи тўлаш шарти билан 50 йил муддатга бериши назарда тутилган.
Ҳозирда Арманистон ва Қирғизистон кўргазмалар марказида ўз биноларига эга.
Украина, Молдова ва Қозоғистон билан музокара давом этмоқда. Тожикистон ва Абҳазия ҳам ўз павилонини очишни режаламоқда.