Москвада ҳарбий парад ўтказилади

Россия пойтахти Москвада 9 май куни Улуғ Ватан уришида эришилган ғалабанинг 68 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Қизил майдонда ўтувчи ҳарбий парадга Россия президенти Владимир Путин раислик қилади. Парадда 11 мингдан ортиқ ҳарбий иштирок этади. Шунингдек, Россия ҳарбий техникаси ҳам намойиш этилади.

1939 йилнинг 1 сентябрида бошланиб, 1945 йилнинг 2 сентябрида Япониянинг таслим бўлиши билан якунлан иккинчи жаҳон уришида 72 давлат иштирок этган. Уруш натижасида 65 миллион одам қурбон бўлгани айтилади.