"Союз" ерга қўнди

“Союз ТМА-07М” фазо кемаси 14 май куни Тошкент вақти билан соат 7:30 да Қозоғистоннинг Жезқўзғон шаҳри яқинида муваффақиятли қўнди.

Кема бортида фазода 146 кун бўлган 35-фазо экспедицияси аъзолари россиялик космонавт Роман Романенко ҳамда америкалик астронавтлар Крис Хедфилд ва Томас Машбернлар бор.

Халқаро фазо станциясида россиялик космонавтлар Павел Виноградов ва Александр Мисуркин ҳамда америкалик астронавт Кристофер Кессиди қолган. Улар фазода 168 кун бўлиши кутилмоқда.