Ўзбекистонда "ашулачилар вазирлиги" мақомида бўлган “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси сешанба куни ашулачилар ва уларнинг маъмурлари учун тарбиявий мажлис ўтказди.
Бу мажлисда ашулачиларнинг "очиқ-сочиқ кийиниши¸ беҳаë турмуш тарзи" танқид қилинган.
Мажлисда қатнашган журналист shov-shuv.uz нашрининг раҳбари Жасур Ҳамроевнинг Озодликка айтишича¸ тадбирда эстрада санъати атрофида урчиган товламачилик,юлғичлик ва бировнинг пулини ўзлаштириш каби муаммолар ҳам муҳокама қилинган:
- Хонандаларнинг репертуарларида учраётган савиясиз қўшиқлар, маъносиз матнлар ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган видеоклиплар каби камчиликлар ҳақида фикр алмашиш ва бунга қарши аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди, дейди Жасур Ҳамроев Озодлик билан суҳбатда.
Суҳбатдош сешанба кунги мажлис кун тартибида бўлган жиддий масала - санъаткорлар билан боғлиқ молиявий товламачиликнинг урчигани масаласига ҳам тўхталди.
- Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган қўқонлик 28 яшар Шаҳризода Аҳмедованинг администратори устидан жиноий очилгани ҳам тадбирда қайд қилинди. Бу администратор хонандаларнинг пулини еб қўйганликда айбланди, дейди Жасур Ҳамраев Озодлик билан суҳбатда.
Озодлик мухбири Каниза тахаллуси билан қўшиқ айтадиган Шахризода Ахмедованинг вакили билан боғланиб, бу маълумотни тасдиқлади.
Айни пайтда Канизанинг очиқ-сочиқ кийиниши ҳам мажлисда танқидга сабаб бўлгани айтилди.
Мажлисда ўзбек милиционерларини сўкиб интернетдаги Youtube.com портали қахрамонига айланган Абдулла Қурбонов тақдири бошқа ашулачиларга ўрнак бўлиши кераклиги уқтирилган.
Абдулла Қурбоновнинг одоб доирасидан чиққан ҳолда милиция ходимларини "порахўр", деб сўккани акс этган видеотасвир Интернет ва қўл телефонларида тарқатилгач, қўшиқчи 22 феврал куни лицензиядан мосуво қилинган эди.
“Запрет”даги машшоқлар
Ўзбекистондаги кўнгилочар матбуотда икки таниқли хонанда Шерали Жўраев ҳамда Юлдуз Усмоноваларга қўйилган “тақиқ”қа ишоратлар бор.
Озодликка исмини айтмаслик шарти билан суҳбат берган Тошкентдаги “Истқилол” концерт залида техник мухандис бўлиб ишлайдиган аëлнинг айтишича, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ҳамда Абдулазиз Каримов каби қўшиқчилар билан шартнома тузмаслик борасида юқоридан оғзаки буйруқ бор.
Айни пайтда суҳбатдош буйруқнинг айнан қайси ташкилотдан тушганини айта олмади.
Shov-shuv.uz нашрининг раҳбари Жасур Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, Юлдуз Усмонова ҳамда Шерали Жўраевларга концерт фаолияти тақиқланмаган:
- Уларда биринчи даражали лицензия бор. Бу иккала санъаткор учун қўшиқ айтиш тақиқланмаган. Шу ўринда ашулачи тилига эҳтиëт бўлса, ҳеч бир муаммога дуч кўлмайди, деган гапни қўшиб қўймоқчиман. ўзингиз тушунасиз, деди Жасур Ҳамроев.
Балқимаган юлдуз
“Фонд Форум” ташкилоти томонидан ўтказилган “Асрлар садоси” фестивалида, Юлдуз Усмонованинг Ўзбекистон катта саҳнасига қайтиши кутилаëтган эди.
“Асрлар садоси” фестивали иштирокчиларидан бирининг айтишича, "фестивал гала-концерти фонограммаси ёзилган дискда Юлдузнинг “Асрлар садоси гимни” қўшиғи ҳам бўлган. “Прогон”ларда (репетицияларда) ҳам бу қўшиқ янграган".
Журналист Улуғбек Ҳайдаров Сармишсойдаги ўз манбаларига таяниб¸ фестивал якунидаги гала-концерт бошланганида, Юлдузни саҳнага чиқармаслик ҳақида Тошкентдан шошилинч хабар келгани ҳақида мақола ëзди.
Бу мақолада Юлдуз Усмонова "бу хабарни эшитиб, хос хонада ўтирган Гулноранинг ҳузурига чопиб кетгани ва у ердан йиғлаган ҳолда қайтиб чиққани" таъкидланади.
Яъни Юлдуз Усмоновага “Асрлар садоси” фестивалида қўшиқ куйлашга охирги дақиқада қудратли ва номаълум шахс изн бермаган.
Интернетдаги sayyod.uz нашри Юлдуз Усмонованинг Сармишсой фестивали баҳонасида ўзбек саҳнасига қайтишини орзиқиб кутганини ëзган эди.
"Бу йилги фестивалга Юлдуз шунақанги ажойиб гимн тайёрлаганди-ки, буни таърифлашга тил ожиз. Бу қўшиқ жаранглашини кутгандик. Ҳаттоки Тошкентдан Юлдузнинг бир қанча фанклуб аъзолари шу қўшиқни Юлдуз саҳнадан туриб ижро қилишида бирга бўламиз, деб бориб, амаллаб концертга кириб олишганди ҳам. афсус..." деб ëзди нашр.
Сармишсойдаги “Асрлар садоси” фестивалида қатнашган Жасур Ҳамраев ҳам бошқалар қатори Юлдузнинг бу ерда куйлашини кутганини айтади:
-Биз ҳам кутдик. Начора. Лекин Юлдуз куйламаса ҳам қизи куйладику. Шу маънода бу ерда мен ҳеч бир фожеа кўрмайман, деди суҳбатдош.