Темур Игонин жаҳон шахмат чемпионатида учинчи бўлди

Темур Игонин 6-синфда ўқийди.

Грециянинг Порто Каррас шаҳридаги мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Темур Игонин бронза медални қўлга киритди.

Халқаро шахмат федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада дунёнинг 40 мамлакатидан келган 600 шахматчи чемпионлик унвони учун курашди.

Темур ИгонинТошкентдаги 27-ўрта мактабнинг 6-синфида ўқийди. У чемпионатда 9 партияда 7 очко тўплаб учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.