АҚШ президенти Барак Обама армиядаги жинсий зўравонлик ҳолатларининг кўпайгани миллий хавфсизликни таҳдид остида қолдираётгани ва бу вазият тез орада ижобий томонга яхшиланиши лозимлигини билдирди.
Пайшанба куни Вашингтонда чиқиш қилган Обама Қўшма Штатлар армиясининг кучи ўзаро ишончда бўлганини, бироқ “қуролли кучлардаги жинсий зўравонлик муаммоси бу ишончни йўқ қилаётгани”ни айтди.
Жинсий зўравонликларнинг олдини олиш лойиҳасида ишловчи ҳарбий ўз қўлидаги аскарларни фохишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани фош этилгани муносабати билан Обама мана шундай баёнот берди.
Бундан аввалроқ Пентагон ўтган йили Қўшма Штатлар армиясида 26 минг ҳарбий жинсий зўрлангани аниқлангани ҳақида маълумот берган эди.