18 май куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоий мақбараси тантана билан қайта очилди. 500 дан ортиқ киши қатнашган бу тадбирда Ҳирот раҳбарияти ва жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Ҳазрат Алишер Навоий мақбарасини тантана билан қайта очиш тадбирида Ҳирот Маданият ва ахборот бошқармаси мақбарани қайта тиклаш ишида қатнашган мутахассислар ва қурувчиларга совғалар улашган.
Мир Алишер Навоий қабри устидаги мақбара тўққиз йил олдин Ўзбекистон ҳукумати буйруғига биноан халқаро Бобур жамғармаси томонидан бузилган.
Ўзбекистон расмийлари қадимий мақбара ўрнига замонавий бино барпо этишни режалаганлар.
Бироқ, Афғон расмийларига кўра, Ўзбекистон лойиҳасига БМТнинг маданият жамғармаси - ЮНЕСКО қарши чиққан, мақбаранинг Темурийлар даври меъморчилик услубига мос бўлишини талаб қилишган.
Афғонистон ҳукумати Алишер Навоий мақбарасини янгилаш бўйича Ўзбекистон таклифини рад қилиб, ўтган йилнинг 26 август куни эски мақбарани қайта қуриш ишларини бошлаган эди.
Навоий ëтар бунда тарки ҳоб айлаб...
Навоийнинг оддийгина кўринишда бўлган эски мақбараси 2003 йилда ўзбекистонлик муҳандислар томонидан бузиб ташланган эди.
Афғонистон расмийларига кўра, аввалги мақбаранинг видеода сақланган кўринишига қараб, янги мақбара айнан эски ҳолида қайта тикланган.
Қарийб тўққиз йил давомида очиқ қабр кўринишида қолган Алишер Навоий қабри устига қурилган мақбарага 60 минг АҚШ доллари миқдорида пул сарфланган.
Шунингдек, Афғонистондаги ўзбек тадбиркори Ҳожи Абдулла Навоий мақбарасини қайта тиклаш учун қўшимча 10 минг АҚШ долларини хайрия қилган.
- Бу пулни Навоийдек буюк инсоннинг руҳи шод бўлсин, деб ажратдик,- дейди Ҳожи Абдулла.
- Ўзбекистон давлати Навоий мозори устида муҳташам бино барпо этиш мақсадида эски мақбарани вайрон қилди. Бироқ ўз лойиҳасини амалда татбиқ этмади. Бузишгани хато эди ўзи. Кейин бузиб, уни қайта қурмади. Бу ҳам хатолик бўлди. Эндиликда Ўзбекистон ўз хатосини тўғирлаш учун, ҳеч бўлмаса, Навоий асарларини чоп этишда ёрдам кўрсатса бўларди, - дейди Муҳаммад Довуд Сабо.
Мақбара қурилишига Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги бош-қош бўлди, қурилиш ишларини эса афғон ширкатлари амалга оширди.