Россия суди Pussy Riot аъзосини муддатидан аввал озод қилишни истамади

Чоршанба куни Мария Алёхина Перм вилояти суди мажлисида видео кўприк орқали иштирок этишдан бош тортиб, очлик бошлашини эълон қилди.

Россиянинг Березники шаҳар суди Pussy Riot панк гуруҳининг қамоққа ташланган аъзоси Мария Алёхинани муддатидан аввал озодликка чиқариш тўғрисидаги аризани қондирмади.

Мазкур суд мажлиси пайшанба кун Алёхинанинг иштирокисиз давом этди. Судда унинг манфаатларини суд томонидан тайинланган адвокат ҳимоя қилди.

Чоршанба куни Алёхина Перм вилояти суди мажлисида видео кўприк орқали, турмада туриб иштирок этишдан бош тортди. У Березники шаҳарчасидаги суд залида бевосита иштирок этишни талаб қилиб, очлик бошлашини эълон қилди.

У шунингдек ўз адвокатлари ҳам суд мажлисида қатнашмаслигини билдирди. Алёхинанинг адвокатлари пайшанба куни журналистлар билан мулоқитда суднинг янги адвокат тайинлаш қарори юзасидан аппеляция шикояти билан мурожаат қилишларини билдиришди.

Алёхина ва Pussy Riot панк гуруҳиинг яна бир аъзоси Надежда Толоконникова 2012 йилнинг феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида президент Владимир Путинга қарши перформенс уюштириши ортидан ҳибсга олиниб, безорликда айбдор деб топилглан ва икки йилданга қамоққа ҳукм қилинган.