АҚШдаги Business Insider таҳлилий сайти “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ини дунё бўйича энг ёмон авиакомпаниялар орасида 4-ўринга қўйди. Ўзбек ширкати стюардессалар муомаласи, самолёт бортида йўловчилар учун яратилган шароит, учиш олди қайддан ўтиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича танқид қилинган.
Uzbekistan Airways 20 йил ичида 54 йўловчини нобуд қилди
Ню Йоркдаги Business Insider рейтингида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га 100 баллик шкала бўйича 37.5 балл берилган.
Дунё бўйича энг ёмон деб топилган йигирмата авиакомпания рўйхатида 4-ўринга қўйилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Марказий Осиё давлатлари орасида Туркманистон (1-ўрин)дан яхшироқ ва Тожикистон( 9-ўрин)дан ёмонроқ деб топилган.
Business Insider бу рейтингни тузишда авиакомпанияларнинг “эконом класс” бўлинмаларида самолёт салонидаги шароит, йўловчилар учун яратилган қулайликлар, парвоз пайти бериладиган овқатнинг сифати, стюардесса ва экипаж бошқа аъзоларининг касбий маҳоратини таҳлил қилган. Шунингдек, Skytrax сайтида йўловчилар томонидан қолдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам инобатга олинган.
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси йўловчилар талаб ва илтимосларига экипаж аъзолари муносабати, самолёт салонида яратилган шароит бўйича атиги 1 баллга эга бўлган.
Business Insider маълумотига кўра, 1992 йилдан буён “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари уч марта ҳалокатга учраган ва оқибатда жами 54 йўловчи ҳалок бўлган.
Uzbekistan Airways: Биз ёмон эмасмиз!
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий ширкати расмийси Жаҳонгир Роҳатов Озодлик мухбири билан суҳбатда ўз компаниясини Марказий Осиёда энг яхши деб ҳисоблайди:
- “Business Insider маълумотлари мутлақо нотўғри. Бизнинг компаниямиз Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхшиси, МДҲ давлатларининг авиакомпаниялари орасида ҳам энг яхшилардан бири ҳисобланади. Кейин биз дунё бўйича ҳам юқори ўринларни эгаллаймиз. Халқаро ташкилотлар томонидан қанча дипломлар олганмиз, дейди Жаҳонгир Роҳатов.
Суҳбатдош “Ўзбекистон ҳаво йўллари” парвозлари хавфсизлик даражасини ҳам юқори деб ҳисоблайди:
- Бизда кейинги 20 йил давомида фақат битта авиаҳалокат бўлган. Бу Тошкентда бўлган. Лекин Россия самолётларига қаранг, бир йилда қанча ҳалокатга учрайди. Бизнинг самолётларнинг хавфсизлигини шубҳа остига олишга ҳеч қандай асос йўқ. Ўтган йили компания IOSA аудитидан муваффақиятли ўтиб, “Хавфсиз парвозлар” мукофоти ҳамда Парвозлар хавфсизлиги халқаро жамғармаси дипломини олган, дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий ширкати расмийси Жаҳонгир Роҳатов.
Авиаширкатдаги молиявий муаммолар
Айни пайтда Ўзбекистон миллий авиаширкатининг жиддий молиявий муаммоларга дуч келаётгани ва хизмат сифатининг ëмонлашуви ортидаги омиллардан бири ҳам шу бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.
Жорий йил апрел ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Тайланд ширкатидан ёнилғи бўйича бир неча миллион долларлик қарзи туфайли Бангкок-Тошкент йўналиши бўйича HY534 сонли парвозни амалга ошириши керак бўлган самолёт Бангкок аэропортида уч кун давомида гаровда ушлаб турилган эди.
Йил бошидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси халқаро ва маҳаллий рейслар учун чипталар нархини 20 фоизга оширди.
Иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ўтган йили АҚШдан ҳар бирининг нархи 175 миллион долларга тенг Boeing-767-300-ER русмидаги иккита самолёт сотиб олган. Бундан ташқари 220 миллион доллар турадиган Boeing-787 Dreamliner русумли иккита учқичга буюртма берилган.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг ўз расмий сайтида ëзишича¸ ширкат ўтган йили 40 дан ошиқ манзилга 2 миллион 636 нафар йўловчи ташиган; ширкатнинг 14 мингдан кўп ходими бор.
Туркман учоқлари - ёмонларнинг ёмони
Business Insider сайти “Turkmenistan Airlines”ни дунё бўйича энг ёмон хизмат кўрсатувчи авиакомпания деб топган.
Рейтинг бўйича иккинчи ўринни олган "Sudan Airways" самолётларининг Европа Иттифоқи ҳудудида парвоз қилиши тақиқланган. Судан самолётлари фақат Африка, Яқин Шарқда парвозларни амалга оширади.
Учинчи ўриндаги "Ukraine International Airlines" самолётлари эса Европа, Яқин Шарқ ва Осиё бўйича жами 60 та йўналишда учади.