Жума куни Толибоннинг Кобулдаги халқаро ёрдам гуруҳларига қилган 5 соатлик ҳужуми оқибатида икки қўриқчи ҳалок бўлди ва 15 полициячи яраланди.
Отишмаларда Халқаро миграция ташкилотининг 4 ходими ҳам яралангани хабар қилинди.
Расмий маълумотда халқаро ташкилотга ҳужум қилган олти жангари отиб ўлдирилгани айтилмоқда. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди.
Жума кунги воқеа хорижликларга қарши уюштирилган ҳужумдан саккиз кун ўтиб содир этилди. Ўша кунги ҳужумда 15 киши, жумладан, олти америкалик ҳалок бўлган эди.