Дамашқ Суриядаги фуқаролар урушини тўхтатиш мақсадида келаси ой Женева шаҳрида ўтказилиши таклиф қилинган халқаро анжуманда қатнашишга “принципда рози” бўлди.
Буни Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Ал-Муаллим якшанба куни Бағдодда ироқлик ҳамкасби билан музокарадан сўнг эълон қилди.
Ал-Муаллим анжуманни “Сурия бўҳронини ҳал қилиш учун яхши имконият”, деб баҳолади.
Бағдодга аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан борган Сурия Ташқи ишлар вазирининг Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан учрашиши режаланган.
Ироқ ҳукумати Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватламаган.
Бироқ Ғарб ҳукуматлари Бағдодни Эрон самолётлари Ироқ ҳаво ҳудуди орқали Сурияга ҳарбий ускуналар етказиб бераётганига кўз юмаётганликда айблаган.