Америкалик телебошловчи Ларри Кинг кейинги ойдан бошлаб RT (Russia Today) каналида сиёсий ток-шоу олиб боради.
Телеканал сайтида эълон қилинмиш баёнотда Кинг “Вашингтонда ва умуман мамлакатда эътиборли кишилар билан сиёсат ҳақида гаплашиш имкониятидан ҳаяжонда” эканини ёзган.
56 йилдан буён журналистика билан шуғулланиб келаётган Кинг ўз фаолияти давомида 50 мингдан зиёд интервю олган. Жумладан, у Ричард Никсондан бошлаб АҚШнинг барча президентлари билан интервю ўтказган.
Кингнинг янги шоуси бегим кунлари эфирга узатилиши айтилмоқда.