Дунë болалар нигоҳида

Душанбелик 5 яшар Раҳимжон Акбаров (тепадан чап томондаги расмдан соат йўналиши бўйича) ўз дўстларини¸ синглиси Нозанинни¸ ўйинчоқларни ва телевизорда бўлаëтган мултфилмни суратга олди.

Беларуслик 9 яшар Камила ўзи яхши кўрган ҳайвонлар ва қишлоғини суратга олди.

Босниялик 9 яшар Демиян Чатич ўз итини¸ Гарри Поттери ва кўзойнагини¸ Парижга борганида кўргани кўча рассомини ва Босниядаги Дубиоза Колектив мусиқа гуруҳини суратга олди.

Молдовиялик 5 яшар Космин ўзи ва 2 яшар укаси Влайчуни ҳамда деразасидан кўриниб турган осмон ва табиатни суратга олди.

Украиналик Богдан болалар майдончасида ўз ўртоқлари Лера ва Дашани¸ қумга чизилган суратларни¸ ëғоч арава устидаги ўртоғи Даниани ва ўзининг севимли Лего ўйинчоқларини суратга олди.

Покистонда туғилган 13 яшар Самрин Хон ҳозирги кунда Чехияда яшайди. Самрин ўзининг иккита укаси билан велосипед ҳайдаб кетаëтган дадасини¸ болалар майдончасидаги укаси Аймални¸ мактаб саëҳати пайтида ўртоқлари ва синфдошларини суратга олди.

11 яшар Туран Имел қирғиз қишлоғида дўстларини: бувиси билан яшайдиган 5 яшар Алинани¸ дунëга ўз бувасининг дурбини орқали қарашни яхши кўрадиган 3 яшар Атай Оскарларни суратга олди.

14 яшар Жанис Мяртанс Қирғизистонда Тяншан тоғларини суратга олди.

5 яшар Богдан Лубомир Притула Украинанинг Симферополидан. Богдан Свитанок Студио болалар театрида қатнашаëтган дўстларини¸ шаҳар марказидаги гулларни суратга олди. 

Туркманистонлик 11 яшар Мардон Ашхободдаги болалар паркини¸ сунъий йўлдош антенналари билан қопланган иморатни¸ чипта сотиб олаëтган дўстларини суратга олди.

4 яшар Жонас Чехияда яшайди. У ўтин чопаëтган дадасини¸ дадасига ëрдам бераëтган ўзи ва акасини¸ акаси Матиас ва битта дўстини ҳамда Жорж амакининг уйи орқасидан оқиб ўтган ариқни суратга олди.