Ўшлик мансабдор ва пулдорлардан жами ярим миллион доллардан кўпроқ пул олган ва март ойидан буён бедарак кетган Мавлон Ёқубовнинг онаси Зулфия опа ўғлини топишда ёрдам сўраб, халқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқчи.
47 ёшли Зулфия Каримова Ўш шаҳрининг Каримбердиев кўчасида истиқомат қилади. У бир неча йил Марказий Осиёдаги йирик бозорлардан бири бўлган Қорасув улгуржи бозорида савдо қилиб келган. 2010 йилги Ўш воқеаларидан кейин соғлиги ёмонлашган Зулфия опа савдо-сотиқ ишларини ўғли - 27 ёшли Мавлонга топширган.
Зулфия Каримованинг айтишича, ўғли Мавлон 2013 йилнинг март ойида уйидан чиқиб кетганича, бедарак кетган:
- Бир куни: “Мен кетяпман, маҳсулот чиқарганман, пули келмаяпти. Шуни одамларга бермасам бўлмайди. Бир ой муддат беринглар, десам ҳам кўнишмаяпти”, деди. “Улар ким экан?” деб сўрасам, “Келганларга яхши гапиринг, кунига куйса ҳам пулига куйишмайди, булар отиб юборишади мени”, деди. “Сени отиб юборадиган нима иш қилдинг, мени ташлаб қаерга кетяпсан?” десам, “Пулларни олиб келмасам бўлмайди”, деди. 10 март куни кетган бўйича болам йўқ, телефони ҳам ўчиқ.
Болам кетди, ярим соатдан кейин телефони ҳам ўчди. Қаерга кетганини, ё ўлик, ё тириклигини билмайман. Телефон ҳам қилмайди. Орадан бироз вақт ўтиб, уйимизга жуда кўп болалар келди. Ҳаммаси қирғиз йигитлар экан. Бўлўт, Талант, Ирис, Айбек, Қамчи деганлар - тахминан 20 нафари. Кимга нима дейишни ҳам билмай қолдим. Улар: “Опа, болангиз биз билан иш қилади, биласизми?” дейишди. “Йўқ, сизларни биринчи маротаба кўряпман, болам”, дедим. Ҳаммаси катта-катта миқдордаги пулларни айтишди, нима дейишни билмай, тилим калимага келмай қолди, - дейди Зулфия Каримова.
Март ойининг иккинчи ярмида Зулфия опанинг уйига уч киши - Ўш шаҳар прокуратурасида ишловчи Айбек ҳамда Ўш шаҳар кенгаши депутатлари Ирис ва Талант исмли кишилар келиб, опа яшаб турган уйнинг ҳужжатларини олиб кетишган:
- Ўшда кафе, ресторанлари бор одамлар экан. Ўшалар: “Эжа, уйнинг ҳужжатларини бизга беринг, бизда туриб туради, яхши-ёмон келиб, бу қоғозларни олиб қўймасин”, деди. “Пул аччиғи - жон аччиғи, биров келиб, сизга бирон нарса қилмасин, бу ерда яшаманг, бирон бошқа жойда яшаб туринг, эжа”, дейишди.
Кейин у ўртоғимнинг уйида 5 кун, бу ўртоғимнинг уйида 5 кун юрдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, юрагим инфаркт бўлди, касалхонада ётдим. У ерда ҳам тинч қўйишмади “ўғлингиз қаерда, телефон қиляптими?” деб. Бир Қамчи дегани бор экан, ўша бизни жуда қийнади қўрқитиб. Қизларимнинг уйига ҳам боришибди. Бир Амина дегани бор экан, ўша қудаларимнинг уйига бориб: “уйингни берасан”, деб қўрқитди. Кейин мен “Атамбаевга ёзаман” десам, “Мен Атамбаевингдан ҳам қўрқмайман”, дейди. 10 июнда бу ишга уч ой бўлади. Уч ойдан бери кўчада қолганман. Уйимдан ҳамма нарсани олиб чиқиб кетишган, уйимда бир нарса ҳам қолмади, - дейди Зулфия опа.
Зулфия Каримованинг айтишича, номаълум шахслар ўғлининг дўст ва танишларини “Мавлонни топиб берасан”, деб калтаклаган. Шу сабабли у ҳозирда кўчага чиқишга ҳам қўрқиб қолган, қариндошлари ҳам у билан қўрққанидан алоқа қилолмайдиган бўлишган.
Зулфия опага кўра, улар бозорнинг ўзида хитойлик савдогарлардан эрталаб мол олиб, кечқурун пул беришган. Кейин Дубайдан мол келса ҳам, насияга олиб-сотиб тирикчилик қилган.
Ўшликлар орасида шу кунда “Мавлон одамларни бир неча миллион долларга алдаб кетибди” қабилида гап тарқалган. Бироқ Зулфия Каримова бу сўзлар ёлғон эканини айтади. Унга кўра, уйига келган ҳақдорлар Мавлон жами 540 минг доллар қарздор эканини айтишган.
- Ҳақдорлар келганда айтишди, лекин мендан биров бир сўм сўрамади. Мен: “хўп, шунча пул берибсизлар, болам қўл қўйган ҳужжат борми, факт кўрсатинглар” десам, ҳеч ким ҳеч нарса кўрсатмади. Бир бола: “Мендан 25 минг доллар олган, мен ёздириб олганман”, деди.
Озодлик: Умумий олганда, қанча дейишаяпти?
- Менинг ҳисобим бўйича 540 минг доллар бўлди. Одамларнинг “бир миллион”, “икки миллион”, “уч миллион” деган гаплари ёлғон. Мен бўйнимга қилич келганда ҳам ростини айтаман, менга бунча суммани айтишмади. Интернетга ёлғон гапларни чиқаришган, буларнинг барчаси ёлғон.
Озодлик: Ўғлингизни излашга ўзингиз ҳам ҳаракат қилдингизми?
- Изладим, бозорларда девона бўлиб кетдим, маҳаллаларда юрдим. Ҳаммадан сўрадим: “Боламни кўрдингизми?” деб.
Озодлик: Мавлон кетиши мумкин бўлган қўшни давлатлар - Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия бор. “Хитой маҳсулоти оламиз” дедингиз, балки хитойлик танишлари, турк танишлари бордир?
- Йўқ, ундай ҳеч нарсасини билмайман. Ўзлари ҳам суриштиришди, - деди Зулфия Каримова.
Ўшликлар орасида “Мавлон чув тушурган одамлар” рўйхатида Ўш мэри Мелис Мирзақматов ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Суюн Ўмурзақов ҳам борлиги айтилади. Бироқ, Зулфия опага кўра, бу гаплар асоссиз миш-миш, холос.
Зулфия Каримовага кўра, Мавлонни излаб юрган ҳақдорларнинг кўпчилиги ҳуқуқ-тартибот органларида раҳбар лавозимда ишлаб юрганлардир. Шу сабабли у ўғлини топишда ёрдам бериш учун маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига эмас, балки халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларига мурожаат қилган.
- Ҳақдорларнинг ўзлари милиция-ку - кимга борасиз, ҳаммаси органнинг одамлари-ку. Ўзлари биладию, кимга борасиз? Менинг телефонларим прослушкада, тинглашяпти. Ҳамма нарсамни билишади, ким билан гаплашяпман, ким билан турибман - ҳаммасини билишади, - дер экан Зулфия Каримова эндиликда халқаро ташкилотлар бедарак кетган ўғлининг топилишида кўмак кўрсатишига умид қилиб ўтирганини қўшимча қилади.