Жалолобод вилоятининг Барпи қишлоқ ҳукумати ҳудудида норозилар Бишкек-Ўш трассасини тўсиб қўйдилар. Икки томондан юзлаб машиналар йиғилиб қолгани натижасида бу жойда тиқилинч юзага келди.
Трассани тўсган норозилар ўз лидерлари Медер Усеновнинг зудлик билан озод қилинишини талаб қилмоқдалар.
31 май куни Жалолобод вилоят ҳокимиятини эгаллаб олган намойишчилар Медер Усеновни “халқ губернатори” деб эълон қилгандилар.
Ҳокимият биносининг босиб олиниши бўйича жиноят иши қўзғатилганидан сўнг Усенов 2 июн куни миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинганди.
Айни пайтда 10 июнгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган Жетиўгуз туманида вазият барқарор экани айтилмоқда.