“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўз тасарруфидаги олти учоқни сотмоқчи

Авиаширкат матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта A-310 ва учта RJ-85 самолётларини сотувга қўймоқда.

Бу қарор самолётлар паркини ягона кўринишга келтириш, аниқроғи, Boeing самолётларига алмаштириш ниятида қабул қилингани айтилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АҚШда ишлаб чиқарилган Boeing самолётларидан 1996 йилдан бери фойдаланиб келади.

Ҳозирда ширкат паркида Boeing-757/767, A320, A310, RJ-85 ва Ил-114-100 самолётлари бор.

Авиаширкат ва Boeing ўртасидаги шартнома кўра, АҚШ компанияси яна иккита Boeing-787-8 Dreamliner самолётларини етказиб бериши лозим.