Ироқда камида 20 киши бомбали ҳужум қурбони бўлди

Ироқда душанба куни ичига бомба ўрнатилган уч машина ва ичида худкуш шахс бўлган бир автомобил портлатилди.

Маълумотларга кўра, худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган уч автомобилдаги бомбалар асосан шиалар истиқомат қилувчи Бақуба шаҳри яқинидаги бозорда портлаган. Натижада камида 13 киши ҳалок бўлган, 50 чоғли киши жароҳатланган.

Тўртинчи портлаш Тажи шаҳрида содир бўлиб, бу портлашдан 7 киши нобуд бўлган, 16 киши яраланган.

Расмийлар ҳужумларга “Ал-Қоида”га боғлиқ бўлган “Ироқ ислом давлати” гуруҳи жанггарилари алоқадор бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.