МТС-Ўзбекистон бренди остида фаолият юритган “Ўздунробита”нинг вилоятлардаги филиаллари банкрот, деб топилди.
“Биржа” газетаси хабарига кўра, вилоятлардаги хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Хўжалик суди бунга оид қарорни 10 июн куни қабул қилган.
Мазкур қарорларга мувофиқ, филиалларни тугатиш ишлари бошланган, кредиторлар ва дебиторлардан тегишли аризалар бир ой мобайнида қабул қилиниши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Хўжалик суди шу йилнинг 22 апрел куни “Ўздунробита”ни банкрот, деб эълон қилганди.
Ўзбекистоннинг энг йирик мобил ширкати ҳисобланган "Ўздунробита" фаолияти ўтган йилнинг июл ойида ҳукумат томонидан тўхтатиб қўйилган. Ширкатнинг тўрт ходими ҳибсга олиниб, жарима ва аҳлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинган. Компаниянинг Ўзбекистондаги мулки мусодара қилинган.
Ўтган ой охирида “Ўздунробита” мулкининг бошланғич нархи 600 миллиард сўм қилиб белгиланиб, кимошдига қўйилган.
Кимошди савдоси 1 июл куни соат 11.00 да Тошкентдаги Ko’chmas mulk savdo xizmati МЧЖ биносида ўтказилиши кутилмоқда.