Google ширкати Эрондаги Интернет фойдаланувчиларига доир Gmail паролларини ўғирлашга ҳаракат амалга оширилаётганини маълум қилди.
Маркази АҚШда жойлашган Интернет ширкати эълон қилган баёнотда, фойдаланувчиларни алдаб, уларнинг парол ва шахсига оид маълмотларни қўлга киритиш ҳаракатлари Эрондан туриб амалга оширилмоқда ва афтидан, 14 июн куни “Эронда ўтказилажак президент сайлови билан боғлиқ сиёсий мотивга эга ҳаракатдир”, дейилади.
Google баёнотида бу ҳаракатлар нега сиёсий, деб таснифланаётгани изоҳланмаган, лекин мазкур ҳолат уч ҳафтача аввал бошлангани айтилади. Унда бунинг ортида бундан икки йил аввал эронлик Интернет фойдаланувчиларига қарши киберҳужумни амалга оширган гуруҳ турибди, дейилади.
Google вице-президенти Эрик Гросс эронликларни Интернетда ўзларига доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича чора кўришга чақирди.