Бугун Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасидаги музокаралар якунига кўра икки мамлакат ўртасида “Стратегик ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома имзоланди.
Қозоғистон раҳбари шартноманинг имзоланиши “Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларидаги янги саҳифани очади”, дея таъкидлади.
Ўз навбатида, президент Каримов келишувнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Қозоғистон "бир-бирига рақиб эмас"лигини кўрсатади, дея таъкидлади.
Президент Назарбоев Ўзбекистоннинг минтақадаги энг йирик мамлакат эканини инобатга олган ҳолда икки мамлакатнинг турли масалалар бўйича "ҳамкорлик ва ягона позицияга эга бўлиши" минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни сақлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Нурсултон Назарбоев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримов таклифига биноан Тошкентга пайшанба куни кледи.
Назарбоевни Тошкент аэропортида кутиб олган президент Каримов музокаралар икки мамлакат ўртасида тўпланиб қолган масалалр муҳокамасига бағишланишини таъкидлади.
- Мен ҳар доим сиз билан учрашишдан ҳурсандман. Бугунги учрашувимизга эса катта эҳтиёж бор, чунки гаплашадиган гапларимиз кўп. Учрашув кун тартибидаги масалалар аввалдан белгилаб олинган. Менимча, Қозоғистон томони ҳам, Ўзбекистон томони ҳам музокараларимиз самарали бўлиши учун яхши ишлади, деди Каримов.
Қозоғистон президенти ҳам музокаралар натижага бой бўлишини олдиндан башорат қилди.
- Биз қўшнимиз, қўшниларни эса танлашмайди. Биз яхши, бир-биримизга жуда яқин қўшнимиз, шунинг учун гаплашадиган масалалар ҳар доим кўп. Музокараларимиз самарали бўлишига ишончим комил, деди Назарбоев.
Назарбоев сафари арафасида маҳаллий матбуотда чиқиш қилган Қозоғистон Чегараолди ҳамкорлик уюшмаси вакили Марат Шибутов, Назарбоев Каримов билан учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг амалга ошмай қолаëтган имконлари ҳақида тўхталишини билдирди.
Унга кўра, Марказий Осиëнинг икки йирик қўшниси ўртасидаги товар алмашинув реал имкони 3 миллиард АҚШ долларигача бориши мумкин бўлган ҳолда, ҳозирда бу кўрсаткич 1,95 миллиард АҚШ долларидан ошмаëтир.
Президент Назарбоевнинг Тошкентда қозоқ халқ шоири ва мутафаккири Абай ҳайкали ва Қозоғистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашиши кутилмоқда.