Британия ҳукумати АҚШ разведка хизматларининг жосуслик усуллари ҳақидаги маълумотларни очиқлаган Эдвард Сноуденнинг Британияга келишини истамаслигини айтмоқда.
Расмий Лондон авиаширкатлардан Марказий разведка хизматининг собиқ ходими Сноуденнинг Британияга келаётган самолётга чиқишига йўл қўймасликни талаб қилди.
Associated Press агентлиги ўз мухбирларидан бири Тайланддаги аэропортлардан бирида Британия Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган ва Сноудденнинг расми туширилган кўрсатмани кўрганини хабар қилмоқда.
Бу кўрсатмада ҳаво ширкатларидан Сноуден “Британияга киритилмаслиги эҳтимоли юқори бўлгани боис”, уни самолётга чиқармаслик талаб қилинган.
АҚШ Федерал тергов бюроси Сноуден ўтган ҳафта матбуотга сиздирган маълумотлар Америка миллий хавфсизлигига жиддий путур етказгани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
29 ёшли Сноуден сўнгги бор Ҳонг Конгдаги меҳмонхонада кўриниш берган.