Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондан ташқарида юрган меҳнат муҳожирларининг ўзини тутиши, кийиниши, озодалиги ҳақида баҳс юритилади. Баҳс майдонига муҳожиратдаги ўзбеклар ўз юриш-туриши билан ўзбеклигини кўрсатяпти ёки ўзбеклар ўзининг бугунги рафтори билан миллатни шарманда қиляпти, дегувчиларни таклиф этдик.
Ўзбекларнинг ўзга юртларда меҳнат муҳожирлигида юрган пайтдаги юриш-туриши ҳақидаги мавзуни баҳсга олиб чиқишимизга куни-кеча Озодликнинг Эркин микрофонига қўнғироқ қилган Акмалжоннинг мана бу гаплари туртки бўлди:
“Ўтган ҳафтада Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида фарғоналик уч ёш йигит ёниб кетди. Мен воқеа жойига бориб кўрдим. Маълум бўлишича, стройкадаги домикда болалар ичиб, маст бўлиб ухлаб қолган. Унинг ёнида мусорка бўлган, ана шу мусоркада ёқилган ўтдан бу тахта домикка ўт туташган. Мен нима демоқчиман. Бугун бу ерга келган ёшлар қўли пул кўргандан сўнг ўзлигини унутиб қўйишяпти. Ўзбек болларини домларни подъездларида, кўчаларда тўпланишиб ичиб ўтирганини кўп кўраман. Кейин улар ёмон кийинишади, ўзларига қарашмайди, исқирт бўлиб юришади. Бу местний халқда бизларга нисбатан нафрат уйғотяпти”, деган эди Акмалжон.
Бундан бир кун олдин эса шу ҳақда хабар берган бошқа бир тингловчи, бу йигитлар ухлаб ётган вагонга атайлаб ўт қўйилган, деган эди.
Хўш, ўзбекистонликларнинг ҳақиқатан ҳам муҳожирликда пул ишлаб топганидан сўнг юриш-туриши ўзгариб қоляптими ёки маҳаллий аҳоли вакилларининг меҳнат муҳожирларига нисбатан нафрати борми?
Меҳнат муҳожирлари ҳақиқатан ҳам шахсий гигиенасига эътибор бермай қўйганми, уст-боши исқирт юрадими?
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари устидан тез-тез қўзғалиб турадиган жиноий ишларда уларнинг қанчалик айби бор?
Меҳнат муҳожири муҳожирликда ўзини қандай тутиши керак?
Баҳс майдонида ана шу саволлар устида мунозара юритилди.
Баҳсда Россияда узоқ йиллардан буён ишлаётган меҳнат муҳожирлари, фарғоналик йигитлар 21 ёшли Хушнудбек, 27 ёшли Баҳодир ва андижонлик йигитлар, 26 ёшли Зафаржон(Россия), 26 ёшли Элмурод(Жанубий Корея) иштирок этди.
Баҳслашувчилар ўзбек муҳожирининг бугунги куни, одоби, рафтори ва кийиниши ҳақида қизғин мунозара юритдилар.
Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди