Ўзбекистон-Қатар ўйини учун Тошкент чиптахоналаридан топилмаётган, аммо "қўл"га ўтиб кетган бир дона чипта нархи 250 минггача кўтарилди. Чипталар эркин савдосини чеклаган ҳукуматнинг футбол майдонига ҳақиқий ишқибозларни эмас, буйруққа бўйсунган ташкилот ва ҳокимликлар ходимларини киритиш билан ўз хавфсизлигини ўйлаётгани айтилмоқда.
Ҳақиқий ишқибозлар ўрнига ҳокимлик вакиллари ўйинни кўради
Дастлаб Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар 13-14 июндан бошлаб сотувга чиқарилиши хабар қилинди. Кейинчалик бу сана 15 июн кунига ўзгартирилди.
Тошкентдаги футбол ишқибозларидан олинган маълумотга кўра, 15 июн куни "Бунёдкор" стадионининг чиптахонасида жуда чекланган миқдорда чипта сотилган ва эртаси куниёқ чипталар тугагани эълон қилинган.
17 июн куни вазиятни ўрганган Озодлик манбасига кўра, душанба куни "Бунёдкор" чиптахонаси яқинида "қўл"да чипта сотувчилар гуруҳи пайдо бўлган.
Ушбу манба шу куни чипта нархи "қўл"да 120 минг-175 минг сўмга чиққанига шахсан гувоҳ бўлганини хабар қилди.
Футболга ихтисослашган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, ўйин бўладиган кун эрталабдан чипталар нархи "қўл"да 10 баробаргача кўтарилган.
Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталарнинг сотувга чекланган миқдорда чиқарилгани ва асосан, олибсотарлар қўлига ўтиб кетгани билан боғлиқ вазиятни кузатаётган мустақил журналист Абдуллаевга кўра, чипталар давлат идораларига тарқатилган.
- 2013 йил 27 май куни Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича қўмитасида йиғилиш бўлди. Унда Ўзбекистон-Қатар ўйинида бўладиган хавфсизлик чоралари, шу жумладан, билет масалалари муҳокама қилинди. Мажлисда 131-сонли баëннома қабул қилинган. Унда ўйинга чиқарилган билетлар тақсимланган, деди журналист Озодлик билан суҳбатда.
Ушбу баённомани қўлга киритганини айтган журналист чипталар тақсимотига оид қуйидаги маълумотларни тақдим қилди:
- Тошкент шаҳар ҳокимлигига 6620 та,
- Ўзбекистон футбол федерацияси ОФК ва қатарлик меҳмонларга 2000 та,
- Олий таълим муассасаларига 4000 та,
- Ўзбекистон профессионал футбол лигасига 2000 та,
- Бунëдкор спорт мажмуаси кассаларига 13 минг 780 та чипта тақсимланган.
Журналистнинг айтишича, сотувга чиқарилган чипталар сони тарқатилган чипталар сонидан оздир.
- Деярли 14 минг билет сотувга чиқарилган. Қолган 16 минг билет ташкилотларга бўлиб берилган, дейди журналист.
Абдуллаев Ўзбекистон ҳукуматининг футбол ўйинига чиқарилган чипталар масаласига аралишуви ортида хавфсизлик масаласи турибди, деб ҳисоблайди.
- Мухлисларга жаҳон чемпионати керак бўлса, мутасаддиларга тинчлик керак бўлаяпди. Давлат идорасидан борганлар ўша ерда тартибни бузмасдан, тинч ўтириб, индамай келишади. Лекин ҳақиқий ишқибозларнинг хатти-ҳаракатига гарантия йўқ. Яъни, давлат ўзининг хавфсизлигини ўйлаяпти, дейди Бобомурод Абдуллаев.
Футбол соҳаси бўйича мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.
“Аввалги ўйинда ҳам чипта можароси бўлган”
“Бунёдкор” стадиони маъмурияти чипталарнинг сотувга чекланган миқдорда чиқарилишига оид маълумотларни изоҳлашдан бош тортган.
Жорий йилнинг 26 март куни ўтказилган Ўзбекистон-Ливан ўйинига чиқарилган чипталар савдоси билан боғлиқ можаролар ҳали футбол ишқибозлари ëдида.
18 март куни Бунёдкор стадионининг чиптахонаси олдида Ўзбекистон-Ливан ўйинига чипта сотилаётган пайт минглаб футбол ишқибози орасида юзага келган тиқилинчни тартибга солиш вақтида махсус хизмат кучлари ишга солинган эди.
Натижада, футбол ишқибозларига қарши дубинкалар қўлланган ва бир неча киши ҳибсга олиниб, қисқа муддатдан сўнг қўйиб юборилган эди.
Ўзбекистон-Ливан ўйинига ҳам чипталар дастлаб 15 март куни сотувга чиқарилиши айтилди. Кейинчалик бу сана 18 март кунига ўзгартирилди.
Сўнгра чипта сотиш уч кунга тўхтатилиб, фақат ўйинга икки кун қолганида чипта сотила бошлади.
Ўша пайтда чипталарнинг жуда чекланган миқдорда сотилгани айтилган.
"Чипталар олибсотарлар қўлига ўтади"
Ўзбекистон-Ливан ўйинига ҳам чипта сотишга жуда оз муддат ажратилгани ва чекланган миқдорда чипта сотувга чиқарилгани натижасида олибсотарларнинг бозори чаққон бўлгани кузатилган.
Ўша пайтда ижтимоий тармоқларда чипта олибсотарлари билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокама қилиниб, қораланган эди.
Чипталарнинг олибсотарлар томонидан қарийб 10 баробар қиммат нархга сотилгани айтилганди.
Бугунги кунда ҳам Twitter ва Facebook орқали Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар аввалги ўйинлардаги каби олибсотарлар қўлига ўтиб кетгани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаяпти.
"Бунёдкор" стадиони директори Воҳид Зокиров InterFutbol газетасига берган интервьюсида аввалги ўйинларда чипталарнинг олибсотарлар қўлига ўтганини тан олиб, бу сафар бу каби ҳолатлар такрорланмаслигига ваъда берган эди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди