Британия Олий суди Эрон банки фойдасига қарор чиқарди

Британия Олий суди Эроннинг энг йирик хусусий банкига нисбатан, унинг Эрон ядровий дастурига алоқадорлиги иддаолари билан жорий қилинган санкциялар нотўғри бўлган, дея ҳукм чирқарди.

Чоршанба куни қабул қилинган қарорда Эроннинг Миллат банкига нисбатан санкциялар етарли асосларсиз жорий қилинган ва бекор қилиниши шарт, дейилган.

Мазкур қарор Миллат банки Британия ҳукумати устидан судга шикоят қилиши мумкинлигини англатади.

АҚШ Молия вазирлиги Британия Олий суди қарорини хатолик, дея атаб танқид қилди ва Миллат банки АҚШ санкциялари остида қолишидан огоҳлантирди.

Бундан аввал Европа Иттифоқи Бош суди ҳам ҳукуматлар Миллат банкининг Эрон ядровий дастурига алоқаси бўлганига оид етарли далиллар келтирмагани важидан, унга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилган эди.

ЕИ расмийлари мазкур қарор юзасидан Европа Олий судига аппеляция шикояти билан мурожаат қилган.