Ўзбекистон президенти фикрича, Москва кўчаларини супуриб, одамни жирканишга мажбур қилаётган бу “дангасалар” катта пул топиш учун у ёқларга борган ва ўзбек миллатини шарманда қилмоқда. Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистондаги ҳаёт жуда яхшилигидан кўчаларда тиланчи қолмаган.
Ўзбекистонни боқаётган мардикор дангасага чиқарилди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов19 июн куни Жиззах вилоятига қилган сафарида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини яна тилга олди:
- Мен сизларга шундай тавсия бераман. Қўл остингизда ишлаётган одамларни ҳеч қачон қийнаманглар, ундай қилмадинг, бундай қилмадинг, деб. Энди дангасалар ҳозир Ўзбекистонда камдан кам. Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!... Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, деди Ислом Каримов.
Президент бундан олдин илк марта 18 январ куни Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисда Россиядаги ўзбек мардикорлари билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирган эди.
“Нега ўзбеклар Россияга бориб фаррошлик қилади? Наҳотки Ўзбекистон фуқароси ўз юртида Россияда фаррошлик қилганичалик пул топа олмайди” деб Ўзбекистон президенти Ички ишлар вазирини саволга тутиб¸ анча тергаган эди.
"Дангасалар" жўнатаётган пул пахта ва газ даромадидан ҳам кўп
Ўзбекистон президенти меҳнат муҳожирларини дангаса деб турган бир пайтда, улар жўнатаётган пул мамлакат иқтисодиётига катта улуш қўшмоқда.
Россия Марказий Банкининг маълум қилишича, 2012 йилда ўзбекистонликлар ватанларига пул жўнатишда биринчи ўринга чиқиб олган.Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлари ўз уйларига жўнатаётган маблағ миқдори ўтган йилда жаъми 6,241 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Бу маблағ Ўзбекистон пахта ва газ экспортидан олаётган даромаддан бир неча баравар кўпдир.
“Президентнинг айтганларини эшитиб лол бўлиб қолдим”
Москва шаҳрида 7 йилдан буён ишлаётган фарғоналик меҳнат муҳожири Баҳодир улар ҳақида президентнинг бу айтганларини эшитгандан сўнг ҳайрон бўлиб қолганини гапиради:
- Тилим лол, тилим лол, очиқ гап. Бу гапни эшитиб шундай ҳолатга тушиб қолдим. Президентдан бу гапларни кутмаган эдик. Бу ерда дангаса одамнинг ўзи йўқ. Чунки дангаса одам бу ерга келса очидан ўладику. Ўзбекистонда яхши ойлик берадиган иш бўлса эканки, бу ерга келмаса. Мана, шу қишда ўзбекистонлик фаррошни ўлими ҳақида анча гап бўлди. Айтайлик ўша фаррош 15 минг рубл маош оларди. Бу 500 доллар бўлади. Масалан мени каттабувим ҳам иттифоқ пайтида фаррош бўлиб ишлаган, олган ойлигига 8та фарзандини боққан. Энди ҳозир оддий фаррош 60-70 минг сўм олаётган экан. Москвадаги фаррош еб-ичишидан ташқари 300 доллар жўнатса ҳам яқин 900 минг сўмга боряптику. Ким дангаса экан энди, ўз фуқаросига иш топиб беролмаётган ҳукуматми ёки бутун оилани боқаётган муҳожирлар?, деди Баҳодир.
“Дангаса дегани бу ҳақорат”
Андижонлик Зафаржон ҳам Россияда 8 йилдан буён меҳнат муҳожири. Унинг қарамоғида онаси, хотини ва тўрт фарзанди бор. Зафаржоннинг айтишича, президентнинг бу айтганлари унга жуда қаттиқ ботган:
- Тўғри ҳеч ким Ўзбекистонда очликдан ўлаётгани йўқ. Лекин яшаш бор ва инсондек яшаш бор. Тўрт фарзандни катта қилиш, уларга шароит яратиш керак. Мен Ўзбекистонда ишладим, лекин оиламни боқолмай қолдим. Мажбурликдан мусофир юртларда ишлаб юрибмиз. Бу ерга келаётганларни ҳаммасини шароит мажбур қилган. Биз юбораётган пуллар билан оиламизни боқяпмиз, уй-жой қиляпмиз. Дангасалар бу ерда йўқ. Ҳамма қаттиқ ишлайди. Президентнинг бу айтганлари миллионлаб меҳнат муҳожирлари учун ҳақорат, деди Зафаржон.
Ўзбекистонда тиланчи қолмадими?
Ислом Каримов, Жиззахдаги сафарида “дангаса” меҳнат муҳожирлари ҳақида гапира туриб, ёшлигида Ўзбекистондаги тиланчиларга доим хайр қилишини писанда қилар экан, бугунги кунда мамлакатда чироқ ёқиб ҳам тиланчи топа олиш мумкин эмаслигини таъкидлади:
- Бир вақтлар мен, шуниям сизларга айтишим керак, Тошкентда ишлаганимда якшанба куни Эски Жувага чиқардим. Троллейбусга ўтириб, Эски шаҳарга бориб анаву тиланчиларга айтайлик бир нарса бериш мани одатимга кириб қолган нарсада шу, бечораларни қандайдир савобли ишларни қилиш, шуларга бир нарса бериб худдики ман енгил бўлгандай ҳис қилардим. Бозорга кириб, майда-чуйда олиб, яна троллейбусга миниб уйга қайтардим. Бир вақт текишириш учун яна ўша ёққа бориб айланиб қидирсанг, тополмайсан ҳозир тиланчини . Мана Худога шукр қилиш керак йўўўқ! Мана Жиззахда борми кимдир қўлини тортиб сўраб ўтиргани? (атрофдагилар “йўқ, йўқ” деб жавоб беришади – Озодлик) Эътибор беринглар шунга, мен эътибор бераяпман. Ҳозир одамлар ор-номуси шуни нима қилмайди. Энди тиланчи бўлиб кўчага чиқиб қўлини узатиб сўраш одамнинг ор-номусига қаттиқ тегади. Ўзбек миллати нима билан ажралиб туради бошқалардан? Ор-номуси билан! Ўлим билан баробар эмасми бу?, деди Ислом Каримов Жиззахга қилган сафари чоғида.
"Президент халқнинг орасига кирса тиланчини кўрадида"
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қиладиган тадбиркор Наримоннинг айтишича, президент тиланчи кўролмайди, чунки у борадиган жой обдон тозаланади:
- Президентнинг бу айтганларини эшитиб ҳамма кулган бўлса керак. Тиланчи тиқилиб ётибдику. Лўлиларни қўя турайлик, ўзимизни ўзбеклардан ҳам ҳозир тиланчилар жуда кўпайган. Бозорларда тиланчи қарияларни, болали аёллларни кўп кўраман. Иккинчи масала, Каримов тиланчини кўролмайдиҳам. Чунки у ҳеч қачон халқнинг орасига кирмайди, қўрқади халқдан. У борадиган жойлар бир ҳафта олдин махсус тозаланди. У билан учрашувга ҳам махсус олдиндан тайёрланган одамлар қўйилади. Бу ҳолатда у халқни қаердан билади, унинг қандай яшаётганини қаердан билади?, деди тадбиркор Наримон.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди