Россия судининг Hermitage Capital жамғармаси марҳум юристи Сергей Магнитскийни айбдор деб топиш тўғрисидаги ҳукми халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидига учради.
ПАСЕ халқаро ташкилоти ва АҚШ давлат департаменти мазкур қарордан афсусланганини билдирди. Amnesty International эса Москва судининг ҳукмини “абсурднинг энг олий кўриниши” деб баҳолади.
Суднинг мазкур қарорига биноан Hermitage Capital жамғармасининг раҳбари, британиялик Уилям Браудер ҳам сиртдан 9 йилга кесилган.
Сергей Магнитский Москва ҳибсхонасида 2009 йилнинг ноябрида вафот этган. Расман у юрак хуружи туфайли ўлгани айтилади. Бироқ унинг яқинлари, дўстлари, ҳамкасблари, ҳуқуқ фаоллари ва етакчи ғарб давлатлари Сергей Магнитский ноинсоний ва шафқатсиз муносабат туфайли ҳалок бўлганини таҳмин қилади.