Бишкекда террорчиликда айбланган “Жайшул Маҳдий” исломий гуруҳи аъзоларидан 13 нафарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Улардан 3 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 10 нафари эса 4 йилдан 23 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
“Жайшул Маҳдий” исломий ташкилоти 2007 йилда ташкил этилгани айтилмоқда. Бишкек ҳуқуқ - тартибот тузилмалари мазкур ташкилот аъзоларини 2010 йилда Бишкекдаги спорт саройи олдида теракт уюштиришда, АҚШ ва Қирғизистон фуқаросини, шунингдек, уч милиция ходимини ўлдирганликда, Бишкек милиция бошқармаси биноси ёнида портлаш уюштиришга уринганликда айбдор деб ҳисоблайди.
Мазкур айблов юзасидан “Жайшул Маҳдий” ташкилотининг 13 аъзоси қўлга олинган. Бишкек шаҳар Октябрь туман суди қарорига асосан Бақит Кенжегулов, Эдил Абдираҳманов ва Данияр Қадиралиев умрининг охирига қадар панжара ортида қоладиган бўлди. Бундан ташқари, “Жайшул Маҳдий”нинг яна 10 аъзоси 4 йилдан 23 йилгача озодликдан маҳрум этилди.
-Бу гуруҳ бир қатор жиноятларда айблангани учун битта модда бир одамга бир неча марта қўйилган. Жиноят ишининг ҳажми ҳам анча катта. Шунинг учун суд жараёни жуда узоқ давом этди. Ҳар бир эпизод юзасидан суд диққат билан суриштирув олиб борди ва охир –оқибат мана шундай оғир жазо муддатлари белгиланди, - деди Қирғизистон Олий суди расмийси Айнура Токтошева.
Айни пайтда, судланувчиларнинг адвокатлари суд жараёни давомида ўз ҳимоясидаги одамларга билдирилган айбловлар ўз исботини топмаганини айтмоқдалар.
-Бу ишни сиёсий буюртма сифатида баҳолаш мумкин. Махсус хизматлар террорчилар билан кураш олиб борилаётганини намойиш қилиш учунгина бу ишни соҳталаштирган. Уларнинг айбдорлиги юзасидан бирорта ҳам далил йўқ. Уларнинг портлашларни уюштиргани тўғрисида бирорта далил-исбот ҳам йўқ. Шунинг учун уларнинг айбсиз эканини биз юқори суд инстанцияларида исботлашга ҳаракат қиламиз, -деди адвокат Советбек Исламов.
Ҳуқуқ фаолларининг айтишларича, “Жайшул Маҳдий” ташкилоти 2010 йил 7 апрел инқилоби пайтида мухолифатга, кейинроқ эса муваққат ҳукуматга ёрдам берган. Ҳуқуқ фаоли Тўқтайим Уметалиеванинг айтишича, 2010 йилги Ўш қирғини пайтида “Жайшул Маҳдий” ташкилоти ўшликларга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришда катта матонат кўрсатган.
Бишкеклик ҳуқуқ фаоллари шундан келиб чиққан ҳолда, “Жайшул Маҳдий” ташкилотига нисбатан жиноят иши соҳталаштирилган деб ҳисоблайдилар.
Бироқ Қирғизистон махсус хизматлари “Жайшул маҳди” ташкилоти террорчилар бирлашмаси экани тўғрисида рад қилиб бўлмайдиган далилларга эга эканини иддао қилаётир. Қирғизистон махсус хизматларининг таъкидлашича, “Жайшул Маҳдий” 2007 йилда мамлакатдаги конституциявий тузимни куч билан ағдариш мақсадида ташкил қилинган.
Бишкек суди томонидан бир умрга қамалганлар ва 4 йилдан 23 йилгача кесилганларнинг энг каттаси 40 , кичиги эса 24 ёшда. Уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари. Улар Бишкек шаҳрида яшаб келишган. Мазкур жиноят иши яқин кунларда Бишкек шаҳар судида қайта ўрганилади.