Янги Зелландияда 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди

2011 йил февралида Крисчерч шаҳрида содир бўлган зилзиладан кейин қутқариш ишлари олиб борилаётган пайт.

Янги Зелландияда Рихтер ўлчови бўйича 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

АҚШ Геология маркази маълумотига кўра, ер силкиниши эпимаркази пойтахт Веллингтон яқинида бўлган.

Табиий офатдан талафот ёки зарар кўрилгани ҳақида дарҳол маълумот тарқатилмади.

Веллинтон полицияси инспектори Марти Паркерга кўра, ер силкиниши оқибатида биноларга жиддий шикаст етмаган. Бироқ шаҳарнинг бир нечта туманига электр узатиш тўхтаб қолган.

Тинч Океанидаги цунамидан огоҳлантириш маркази ер силкиниши цунами ҳосил қилгани ҳақида огоҳлантириш эълон қилмади.

Австралия ва Тинч Океани ўртасидаги тектоник платода жойлашган Янги Зелландияда йилига 15 мингтагача ер силкиниши содир бўлади.

2011 йил февралида Крисчерч шаҳрида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 185 киши нобуд бўлган ва бинолар вайрон бўлган.