Ироқ шимолида жанггарилар ҳужумидан 9 полициячи ҳалок бўлди

Ироқ шимолида полиция бошқармасига жанггарилар ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида камида 9 ироқлик полициячи ҳалок бўлди.

Ҳужум Мосул шаҳри яқинидаги Башмай аҳоли яшаш пунктида содир этилди.

Гувоҳларга кўра, жанггарилар полиция бошқармасини миномёт ва автоматлардан ўққа тутган. Ҳужум ортида ким тургани номаълум.