Қозоғистондаги поезд тўқнашувидан 50 киши жароҳат олди

Олмаота-2 темирйўл вокзалида якшанба оқшомида поезд тўқнашуви оқибатида 50 чоғли киши жабр кўрди. Бу ҳақда Қозоғистон бош транспорт прокуратураси маълум қилади.

Маълумотларга кўра, авария Петропавловск поездини йўлга олиб чиқиши лозим бўлган тепловоз “Олмаота-Новосибирск” йўналиши бўйлаб кетаётган поезд билан битта йўлга тушиб қолгани натижасида содир бўлган. Тезкор хизматлар маълумотларига кўра, тўқнашув оператор хатоси туфайли юз берган.

Авария туфайли тўрт киши касалхонага етказилгани, қолганлар енгил тан жароҳати олгани айтилмоқда.