Ўн саккизга тўлмаганлар бепул даволанади

Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган болалар бепул даволанади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов имзолаган “Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруқда айтилади.

Шу йилнинг 10 июл куни имзоланиб, куни кеча вазирлик сайтида эълон қилинган 225-сонли мазкур буйруққа мувофиқ, туғилганига 17 йилу 11 ою 29 кун бўлган ўзбекистонлик барча болаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига кирувчи тиббий муассасаларнинг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатиш кўзда тутилган.