Москвалик шифокорлар андижонлик 16 яшар Гулмирахонни мураккаб жарроҳлик операциясига тайёрламоқдалар. Россиянинг Н.Приоров номидаги Травматология ва ортопедия касалликлари бўйича марказида ўтадиган амалиёт учун ҳозир маблағ йўқ. Аммо ўспиринни оғир хасталикдан даволашга қаратилган амалиётни ўтказишга астойдил бел боғлаган шифокорлар хайрия акцияси ташаббуси билан чиқдилар.
Москванинг Дмитров шаҳрида меҳнат қилаётган 43 ёшли андижонлик Неъматжон Россия пойтахтига сколиознинг оғир шакли билан касалланиб қолган 16 яшар қизини олиб келиб, уни бу касалликдан даволаш имконияти борлигига ишонч ҳосил қилди.
Бу хасталик ўсмир ёшида бўлган болалар, айниқса, 9-16 ёшларда бўлган қизалоқларда учрайди. Бу хасталикка чалинган ўсмирларда умуртқа поғонасининг нормал ривожланиши бузилиб, бемор букри бўлиб қолади.
Озодлик билан суҳбатда букри бўлиб қолган қизининг руҳан жуда тушкунликка тушганидан эзилган ота бир йўлини топиб уни даволашга астойдил уринаётганини айтади.
- Қизим 16 ёшга тўлди, лекин паспорт олишни хоҳламаяпти. Нимага десангиз – букрилиги бор, борган сари ўзини-ўзи ёмон кўриб, ўзидан жирканиб қоляпти... Вақти келса, унга қараб ўтириб мен ҳам йиғлайман. Охир-оқибат, Москвага олиб келдим, дейди дунёи умид билан хасталанган қизини Москвага олиб келган Неъматжон Маҳмудов.
Неъматжон аканинг айтишича, Гулмира 6 ёшида бу касалликка йўлиққан. Шундан кейин у махсус ортопедия мактабига жўнатилган, йиллар давомида даволанган, бироқ натижа бўлмаган.
У бу хасталикни Россиянинг Травматология ва ортопедия касалликлари бўйича маркази — ЦИТОда даволашлари мумкинлигини эшитгач, Москвага келган.
Москвалик врачлар эса Гулмиранинг умуртқаси букрилашиб бораётгани унинг ички органларга ҳам жиддий шикаст етказаётганини айтган.
- Қизим инглизчани билади, мактабни аъло баҳоларга битирди, ишчан. Ўзи соғлом. Лекин кечқурунлари жоним оғрияпти деса, қаерга боришни билмай қоламан, дейди Неъматжон ака.
Гулмиранинг ҳолатини кўрган ЦИТО шифокорлари кўзлари иштиёқ билан чақнаб турган, ақлли қизалоққа ёрдам беришга бел боғладилар.
Мураккаб операция давомида ишлатиладиган дори-дармон ва ноёб материалларга кетадиган сарф-ҳаражатларни врачлар ўз хизмат ҳақлари нархини қирқиш эвазига минимал нарх - 433 минг рублга (13 минг АҚШ долл.) туширдилар.
Бу сумма фақат дори-дамрон ва жарроҳлик амалиёти учун зарур тиббий ашёларга кетадиган суммадир.
Буни таъкидлаган “Гольфстрим” Хайрия жамғармаси вакиласи Наталья Зайцева Гулмирахоннинг амалиёти учун зарурий маблағни йиғишга кўмаклашаётган фаоллардан биридир.
- Шу сумма (13 минг АҚШ долл.) операциянинг ўзига сарфланадиган маблағ экан. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти яхши натижа беришига ишонч билдирмоқда. Қизимизнинг белига металл мослама жойлаштирилади. Операция 30 сентябрга белгиланган. Икки ой давомида нисбатан катта бўлмаган бу маблағни йиғиш мумкинлигига қаттиқ умид қилаяпмиз. Ўтган сафар Билолбек исмли тошкентлик болакайга сизнинг радиоингиз мухлислари ҳам анчагина эҳсон юборган эдилар. Худо хоҳласа, шундай хайру эҳсонлар билан Гулмирахон ҳам соғлом қизлар каби нормал ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлади, деди Озодликка Наталья Зайцева.
Бу фаолга кўра, Россиядан туриб Гулмирахонга кўмаклашмоқчи бўлганлар учун қулайлик мақсадида пулни SMS жўнатмаси билан ўтказиш тизимидан фойдаланилмоқда.
Бунинг учун 7715 рақамига “ТЕБЕ” сўзи ёзилади ва битта пробел ташланиб, эҳсон қилинмоқчи бўлган сумма ёзилади. Масалан: "ТЕБЕ 100" шаклидаги смсни кўрсатилган рақамга йўллаш билан эҳсонни манзилга етказиш мумкин.
Шу ўринда андижонлик Гулмира Маҳмудовага ёрдам қўлини чўзиш истагида бўлганларга банк реквизитларига оид маълумотларни ҳам тақдим қилмоқчимиз:
ИНН 5017998033
КПП 501701001
Счета в ОАО «СМП банк»
Расчетный счет в рублях: 40703810600050000068
Корр. счет 30101810300000000503
БИК 044583503
Получатель: БФ «Гольфстрим»
Назначение: Благотворительное пожертвование для Гулмирахон.
Қўшимча қиймат солиғисиз.
PayPal: Golfstreamfond@yandex.ru
ёки Наталья Зайцева телефони бўйича: +7 915 05 88 605, +7 903 267 94 11.
Москванинг Дмитров шаҳрида меҳнат қилаётган 43 ёшли андижонлик Неъматжон Россия пойтахтига сколиознинг оғир шакли билан касалланиб қолган 16 яшар қизини олиб келиб, уни бу касалликдан даволаш имконияти борлигига ишонч ҳосил қилди.
Бу хасталик ўсмир ёшида бўлган болалар, айниқса, 9-16 ёшларда бўлган қизалоқларда учрайди. Бу хасталикка чалинган ўсмирларда умуртқа поғонасининг нормал ривожланиши бузилиб, бемор букри бўлиб қолади.
- Қизим 16 ёшга тўлди, лекин паспорт олишни хоҳламаяпти. Нимага десангиз – букрилиги бор, борган сари ўзини-ўзи ёмон кўриб, ўзидан жирканиб қоляпти... Вақти келса, унга қараб ўтириб мен ҳам йиғлайман. Охир-оқибат, Москвага олиб келдим, дейди дунёи умид билан хасталанган қизини Москвага олиб келган Неъматжон Маҳмудов.
Неъматжон аканинг айтишича, Гулмира 6 ёшида бу касалликка йўлиққан. Шундан кейин у махсус ортопедия мактабига жўнатилган, йиллар давомида даволанган, бироқ натижа бўлмаган.
У бу хасталикни Россиянинг Травматология ва ортопедия касалликлари бўйича маркази — ЦИТОда даволашлари мумкинлигини эшитгач, Москвага келган.
Москвалик врачлар эса Гулмиранинг умуртқаси букрилашиб бораётгани унинг ички органларга ҳам жиддий шикаст етказаётганини айтган.
- Қизим инглизчани билади, мактабни аъло баҳоларга битирди, ишчан. Ўзи соғлом. Лекин кечқурунлари жоним оғрияпти деса, қаерга боришни билмай қоламан, дейди Неъматжон ака.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди