Рамазон ойида қам таъминланганларга 55 минг долларлик ёрдам кўрсатилди

Рамазон ойида Ўзбекистондаги кам таъминланган оилаларга 55 минг доллар миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Давлат Дин ишлари бўйича қўмитасининг билдиришича, мазкур ёрдам муфтият томонидан уюштирилган. Бундан ташқари диндорлардан тушган эҳсонлар ҳисобидан болалар уйларига қарийиб 3,5 минг доллар моддий ёрдам кўрсатилган.

Хабарда рамазон ойининг учинчи ўн кунлиги бошланиши арафасида 354 жоме масжидида, жумладан, Тошкентдаги 45 масжидда Қуръон хатм қилиб бўлингани айтилади.