Мурсий тарафдорлари ҳукумат талабини бажармади

Миср собиқ президенти тарафдорлари Қоҳиранинг Рабаа Ал-Адавия масжиди яқинида ўтказаётган намойиши, 2013 йил 1 август.

Ҳокимиятдан ағдарилган Миср президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ҳукуматнинг норозилик намойишини тўхтатиш ҳақидаги чақириғини эътиборсиз қолдирди.

Собиқ президент тарафдорлари бир неча кундан бери пойтахт Қоҳиранинг иккита жойида ўтириб норозилик намойиши ўтказмоқда.

Мурсий лавозимига қайта тикланиши талаби билан ўтказилаётган намойишлар жума куни эрталаб ҳам давом этди.

3 июнь куни Миср армияси Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан ағдарганидан бери мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда рўй берган зўравонликлар оқибатида 260 дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Пайшанба куни Исломобод шаҳрида сўзлаган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Миср армияси “ҳокимиятни эгаллаб олганини инкор қилиб, армия демократияни қайта тиклаётгани”ни айтди.