Эрон янги президенти ҳам Исроилни ëзғирди

Эроннинг янги президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳридаги намойишда, 2013 йил 2 август.

Эронда янги сайланган президент Ҳасан Руҳонийнинг Исроил ҳақидаги шарҳи баҳсларга сабаб бўлди.

Ярим расмий ISNA ва Меҳр ахборот агентликлари Халқаро Қуддус куни муносабати билан уюштирилган тадбирда Руҳоний: “Сионист режим йиллар давомида ислом дунёси танасида яра бўлиб келди ва бу яра олиб ташланиши керак”, деган сўзларини иқтибос сифатида келтирди.

Бироқ айни тадбир ҳақидаги видеолавҳада Руҳоний “яра олиб ташланиши керак” деган иборани тилга олмаган.

Бу ибора ахборот воситаларида чоп этилиши билан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу зудлик билан муносабат билдириб Руҳонийнинг баёноти Эрон янги президентининг “ҳақиқий юзи”ни кўрсатишини айтган.

Кейинроқ давлатга қарашли Press TV канали ахборот агентликлари Руҳоний баёнотини нотўғри талқин қилганини билдирди.

Халқаро Қуддус куни Фаластин халқига бирдамлик сифатида ҳар йили нишонланади.