АҚШнинг юқори мартабали дипломати Мусулмонлар Биродарлиги етакчиси билан учрашди

Мусулмонлар Биродарлиги етакчиси Хайрат ал-Шатер тинч намойишчиларни ўлдирганликда айбланиб қамоққа олинган.

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уильям Бёрнс Мисрдаги қамоқхонада Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати етакчиси Хайрат ал-Шатер билан учрашгани хабар қилинмоқда.

Ал-Шатер собиқ прездент Муҳаммад Мурсийга қарши намойиш иштирокчиларининг ўлдирилишида шериклик қилганликда айбланмоқда.

Хабарларга кўра, душанба кунги учрашув пайтида давлат котиби ўринбосари Бёрнсга Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи вакили ҳамроҳлик қилган.

Дипломатлар Мисрда ҳарбийлар ёрдамида иқтидорга келган ҳукумат ва ҳокимиятдан четлатилган исломчи президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ўртасидаги қарама-қаршиликка чек қўйиш уринишларига кўмаклашмоқда.

Айни пайтда, душанба куни АҚШ сенаторлари Линдси Грэҳам ва Жон МакКейиннинг ҳарбийлар қўллаб-қувватлаётган ҳукумат ҳамда мухолифатчи гуруҳлар билан музокара қилгани Мисрга келиши кутилмоқда.