Сешанба куни Ироқ пойтахти Бағдод ва қўшни шаҳарларда содир этилган портлашлар натижасида 32 киши ҳалок бўлди, 197 киши яраланди.
Бағдоддаги савдо марказлари ва бозорларда 7 та миналаштирилган автомашина портлатилди.
Ироқ Ички ишлар вазирлиги суний ва шиа мусулмонлари ўртасидаги қарама –қаршиликларнинг кучайиб бораётгани ортидан мамлакат “очиқ уруш” ёқасига келиб қолганинини билдирди.
Бағдодда хавфсизлик чоралари кучайтирилди, йўллар ёпилиб, полиция кучлари кўпайтирилди, шаҳар вертолётлардан назорат қилинмоқда.
БМТ маълумотларига қараганда июль ойи Ироқда сўнгги 5 йил ичидаги энг қонли ой бўлди. Ўтган ойда Ироқдаги зўравонликларда мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.