7 августга ўтар кечаси Москвада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида содир этилган оммавий муштлашув чоғида пичоқланган беш киши касалхонага ётқизилди.
Россия ахборот агентликларининг билдиришича, тўқнашув Москванинг Красноказарменная кўчасида соат 22 лар атрофида юз берган. Муштлашувда иштирок этган қирғизистонликлардан бири Ўзбекистоннинг 4 фуқаросини пичоқлаган.
Пичоқланганларнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқдла. Улардан бирининг жигарига пичоқ санчилган. Ҳужум қилган қирғизистонлик ҳам жароҳат олган. У полиция назорати остида касалхонада даъволанмоқда.
Воқеа юзасидан жиноят иши очилган. Ҳозирча муштлашувга нима сабаб бўлгани аниқ эмас.