Эгнига яшил майка ва оқ иштон¸ бошига яшил каска кийиб¸ кўзига яшил кўзойнак таққан Туркманистон президенти енгил ҳаракат билан машинадан тушиб яшил велосипедга ўтирди.Бу тадбирни Туркманистон давлат телеканаллари жонли тарзда элга намойиш қилди.
Туркманларнинг “Орқадоғ” яъни суянадиган тоғ дея улуғланадиган раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов тоғли йўллар учун махсус чиқарилган башанг велосипедни бўм –бўш йўлдан ғизиллатиб ҳайдаб кетди.
Велосипед ҳайдаган президент ортидан бошқа ўнлаб мовий ранг спорт кийими кийган мулозимлар ҳам велосипед педалларини ҳансираб босиб илгарилашди.
Орқадоғнинг янги ташаббуси
Туркман президентининг машинадан тушиб намойишкорона велосипедга ўтиришини Туркманистон давлат телеканаллари жонли тарзда элга намойиш қилди.
Айниқса “Ватан” телеканали Туркманистон президентининг велосипедда юриш ташаббусига “офаринлар” айтишда пешқадам бўлди.
Туркманистон президенти имзолаган қарорда биринчи сентябрдан бошлаб¸ бир ой давомида бутун мамлакатда велосипедда сайр қилиш ойлиги ўтказилиши айтилади.
Туркман телеканаллари сентябрда бошланадиган “Оммавий велопойга” дан олдин велосипед минишни яҳшилаб ўрганиш зарурлигини тинимсиз тарғиб қилмоқда.
Ихтиëрий мажбурий
3 август куни Туркманистон президентининг велосипед сайридан кейин бутун мамлакат бўйлаб велосипед сайллари бошланиб кетди.
Туркманистоннинг ҳар бир вилоят ва туман раҳбарлари президент саëҳатига тақлид қилиш бўйича мусобақаларни бошлаб юборишди.
Ашҳобод ва унинг атрофларидаги кўчаларда оммавиий велосипед сайри бошланди. Бу сайрга велосипед миниб чиқиш ҳар бир талаба ва давлат мулозимига қилиниши суннат эмас, балки фарз экани телеканал суҳандонлари тарафидан ҳар соатда таркрорланиб турилди.
Мамлакатда ўтаëтган “Бахту-саодат” ҳафталигининг асосий унсури велосипед ҳайдаш бўйича мусобақалар бўлиб қолмоқда.
Илгари фақат машина минган ва қорин солган мулозимлар инқиллаб бўлса ҳам велосипед педалини босишмоқда.
Акс ҳолда лавозимдан мосуво бўлиш ҳеч гап эмас.
Текин велосипед
Озодлик мухбирига гапирган 52 яшар Отамурод исмли мулозим ҳеч бўлмаганда велосипедли бўлиб қолганидан мамнун:
-Якшанба бўлишига қарамасдан мулозимларга велосипед сайрида қатнашиш буюрилди. Ким бу тадбирга келса унга текин велосипед беришди. Одатда давлат тадбирларидаги ҳаражатлар мулозимлар чўнтагидан чиқарди. Бу сафар ундай бўлмади. Велосипед сотиб олишга мажбурлашмаганидан ҳурсандман, - дейди президент ташаббуси боис велосипедли бўлган Отамурот оға.
Озодлик суҳбатлашган яна бир мулозимнинг айтишича велосипедлар чет элдан келтирилган бўлиб камида 200 доллар туради.
Мулозимлар қора терга ботишди
Туркманистондаги велопойгани кузатган Озодлик мухбирига кўра¸ мулозимлар беш соат давомида велосипеддан тушишмаган.
"3 авгут куни 39 даража исссиқда¸ қум барханларидан жазирама иссиқ уфурган муҳитда велосипед минган мулозимлар аҳволи ҳавас қилгудек эмас эди", дейди мухбиримиз.
Аммо қора терга ботган мулозимларидан биттасининг ҳам велосипеддан йиқилгани кузатилмади.
Бу аснода туркман телеканаллари велосипед энг хавфсиз транспорт экани таъкидлашмоқда.
Туркманистонлик кузатувчиларга кўра¸ Туркманистон президентининг велосипедда сайр қилиш ташаббуси ҳам хавфсизлик билан боғлиқ.
Шу йилнинг апрел ойида Туркманистон президенти ҳаммани кўзи олдида отдан йиқилиб ҳушидан кетган эди.
Ҳар ҳолда отдан кўра велосипед хавфсизроқ.
Зотан президент велосипедда сайр қиладиган йўллар бўм бўш.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди