Туркман раҳбари отдан йиқилгач велосипедга ўтирди
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Эгнига яшил майка ва оқ иштон¸ бошига яшил каска кийиб¸ кўзига яшил кўзойнак таққан Туркманистон президенти енгил ҳаракат билан машинадан тушиб яшил велосипедга ўтирди.Бу тадбирни Туркманистон давлат телеканаллари жонли тарзда элга намойиш қилди.
Туркманларнинг “Орқадоғ” яъни суянадиган тоғ дея улуғланадиган раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов тоғли йўллар учун махсус чиқарилган башанг велосипедни бўм –бўш йўлдан ғизиллатиб ҳайдаб кетди.
Велосипед ҳайдаган президент ортидан бошқа ўнлаб мовий ранг спорт кийими кийган мулозимлар ҳам велосипед педалларини ҳансираб босиб илгарилашди.