Полициячини калтаклаган ўзбекистонлик 10 йилга қамалиши мумкин

Москва полициячисини калтаклаган ўзбекистонлик мухожир 10 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги 8 август куни хабар берди.

Маълум бўлишича, 5 август куни кеч соат 9.30 чамасида қўлга олинган муҳожирларни Мигрантларни сақлаш лагерига олиб кетаётган полициячилардан бирига ўзбекистонлик фуқаро ҳужум қилган.

Расмийлар ҳужумни тўхтатиш учун полициячи куч ишлатишга мажбур бўлганини айтмоқда. Ўзбекистонлик муҳожирга лагерда тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг саломатлиги яхши экани айтилмоқда.

Бу воқеа юзасидан ҳукумат вакилига куч ишлатиш моддаси юзасидан жиноят иши очиш масаласи ҳал этилаяпти. Бу модда асосида Ўзбекистон фуқароси 10 йилга қамалиши мумкин.