Бидзина Иванишвили: Грузия Жанубий Осетия ва Абхазия билан тўғридан-тўғри мулоқотга тайёр

Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили.

Грузия Бош вазири Бидзина Иванишвили Тбилиси “осетиялик ва абхазиялик биродарларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқотга” тайёр, дея баён қилди.

Иванишвили бу баёнотни Грузия билан Россия ўртасида Жанубий Осетия аийрмачи минтақаси устида чиққан урушнинг беш йиллиги муносабати билан Гори шаҳрида янги хизматга чақирилган аскарлар олдида қилган чиқишида қилди.

Иванишвили Грузия “кечиримли” бўлиши лозимлиги ва айни пайтда “ўз хатоларини ҳам тан олишни билиши” лозим, дея таъкидлади. Бош вазир қайси хатоларни назарда тутаётганини аниқлаштирмади.

Иванишвили шунингдек, Грузия Россия билан муносабатларни яхшилаш кераклиги ва Абхазия билан Жанубий Осетияни Грузияга қайта қўшишга интилиши лозимлигини таъкидлади.

2008 йилнинг август ойида рўй берган беш кунлик уруш Россия кучлари Грузия қўшинларини Жанубий Осетиядан сиқиб чиқариши ҳамда Москванинг Жанубий Осетия ва Абхазия айирмачи минтақалари мустақиллигни тан олиши билан якунланган эди. Ҳозирда Россия бу икки минтақад ҳарбий базаларга эгадир.