Якшанба куни Тошкентдаги Боткин қабристонида бундан 34 йил аввал авиаҳалокат натижасида қурбон бўлган “Пахтакор” футбол жамоаси хотирасига ўрнатилган янги мемориал ёдгорликнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда футбол мухлислари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва профессионал футбол лигаси ходимлари қатнашди.
Шу куни “Пахтакор” хотирасига бағишлаб ўтказилган “Хотира қаноти” халқаро футбол турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда “Пахтакор” футбол академияси тарбияланувчилари “Машъал” клуби ёшлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Собиқ Совет иттифоқида улкан ютуқларга эришган “Пахтакор” футбол жамоаси 1979 йилнинг 11 августида Днепродержинск осмонида содир бўлган авиҳалокат натижасида қурбон бўлган эди.