АҚШ вақтинча ёпилган элчиликларини қайтатдан очмоқда

АҚШнинг Бағдоддаги элчилиги биноси

АҚШ ўтган ҳафта террор ҳуружлари таҳдиди боис вақтинча ёпган Яқин Шарқ ва Африкадаги элчиликларини қайтатдан очмоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари, Ливия ва Дубайдаги АҚШ дипломатик идоралари якшанбадан бошлаб ўз эшикларини қайта очди. Яна қатор элчилилклар шу ҳафта очилиши кутилмоқда.

Қўшма Штатлар 4 август куни Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидаги 19та элчихонаси ва консуллигини Ал Қойда террор ҳуружлари таҳдиди боис вақтинча ёпган эди.

Бундай қарорга Ал Қойда етакчилари ўртасидаги мулоқотга оид олинган разведка маълумотлари сабаб бўлган.

Оқ Уйнинг билдиришича, вақтинча ёпилган барча дипломатик миссиялар, Ямандаги элчиликдан ташқари, шу ҳафта ўз ишини давом эттиради.